Хорди Альба Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Ҳозирда “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилаётган футболи ўз қарори ҳақида бир неча ҳафта олдин Испания футбол федерациясига маълум қилган.
Альба Испания терма жамоасидаги деярли 12 йиллик фаолиятдан сўнг кетмоқда. Хорди терма жамоа сафида 93 та ўйин ўтказиб, 10 та голга муаллифлик қилган.
Шунингдек, Испания терма жамоаси билан биргаликда Евро—2012 ҳамда Миллатлар Лигаси 2022/23 мусобақаларида зафар қучган.
Изоҳ (0)