Англия терма жамоаси вингери Раҳим Стерлингнинг уйига ўғри тушди.
The Telegraph нашрининг хабар беришича, воқеа 3 декабрь, шанба куни юз берган. Британиялик футболчи уйига кетишга қарор қилган ва 4 декабрь куни бўлиб ўтган Сенегалга қарши баҳсни (3:0) ўтказиб юборган.
Ўғирлик содир бўлган вақтда Стерлингнинг рафиқаси ва уч нафар фарзанди уйда бўлган. Талончилар уйдан 300 минг фунт қийматидаги соатни ўғирлаб кетган.
«Челси» аъзоси тез орада Қатарга қайтиш истагида. Раҳим фақатгина оила аъзоларига шикаст етмаганига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлган.
Стерлинг ЖЧ—2022 да 2 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)