Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси этиб тайинланди.
Фурқат Сиддиқов 2023 йилнинг апрелидан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида фаолиятини бошлаганди.
У 2015—2020 йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, 2020—2022 йилларда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. У 2022 йилнинг 14 ноябридан бери ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида ишлаган Жавлон Ваҳобов 2 апрель куни Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси лавозимидаги фаолиятини якунлаб, Ўзбекистонга қайтиб келганди.
Изоҳ (0)