• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Тўрт соатлик грим ва кам гонорар тўланган Жим Керри: “Оскар”га муносиб кўрилмаган, аммо томошабинларнинг севимли фильмига айланган “Ниқоб” фильми ҳақида

    2021 йилда комедик актёр Жим Керри иштирокидаги “Ниқоб” фильмининг суратга олинганига 27 йил бўлди. Ажабланарлиси шундаки, ушбу кинокартина ҳали ҳам томошабинларнинг энг севимли фильмлари қаторидан тушмаган. “Ниқоб” фильмининг суратга олиш жараёнлари анча қийин кечди ва бундан ҳам қувонарлиси, суратга олиш гуруҳи барча қийинчиликларни бошдан кечириб томошабинларга қизиқарли фильмни тақдим этишга муваффақ бўлди. “Яндекс Дзен” нашри кинокартина ҳақидаги фактларни тақдим этди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Ўша пайтдаги визуал эффектлардан фойдаланилганига қарамай, фильмни ишлаб чиқариш учун кам миқдорда — 23 миллион доллар сарфланди. Бундай тежамкорликнинг асосий афзалликларидан бири Жимм Керрига тегишли, чунки унинг ифодали юзи туфайли кинокартина яратувчилари пост-продукцияни яхшилаш учун бир неча баравар камроқ сарфлашлари керак эди.

    “Ниқоб” фильмидаги бош ролда бошқа актёрни тасаввур қилиш умуман имконсиз бўлса-да, “New Line” Жим ушбу образни гавдалантиришидан олдин яна бир қанча актёрларни кўриб чиққан. Улар орасида машҳурликка эришган юлдузлар ҳам, Голливуднинг етук актёрлари ҳам бор эди. Энг қизиғи, Николас Кейж ва Метю Бродерик ҳам бош ролга даъвогарлик қилган. Шубҳасиз, студия раҳбарлари тўғри қарор қабул қилган, аммо Кейжни бу ролда кўриш янада қизиқроқ бўлар эди.

    “Ниқоб” фильми оригинал маҳсулот эмас, у комикслар сериалининг мослашуви ҳисобланади. Асосий фарқ — бу ҳикоянинг оҳангида. Комиксларда бошқачароқ эди, ниқоб эгаси ўз қурбонларини энг мураккаб усуллар билан йўқ қиларди. Фильмда ҳам худди шундай воқеалар акс этди, бироқ режиссёр Чак Расселл финт ясашга ва содир бўлаётган воқеаларни соф комедияга айлантиришга қарор қилди. Натижада “Ниқоб”нинг сюжети соддалаштирилди, Стенлининг ити Майло ва ёвуз Дориан Тирелл каби қаҳрамонлар бошидан қайта яратилди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Жим Керрини кадрда кўриши керак бўлган шаклга келтириш учун гримёрларга тўрт соатли машаққатли меҳнат керак эди. Актёрнинг ўзини ҳам, гримёрларнинг ҳам аҳволини тасаввур қилишингиз мумкин – биринчиси жим ўтириш учун қўлидан келганича ҳаракат қилиши керак эди, иккинчиси – актёр қимирламаслиги учун ҳамма нарсани қилиши керак эди.

    Ҳеч кимга сир эмаски, фильмларнинг аксарияти вақтни режалаштириш, харажатларни камайтириш учун кетма-кетликда суратга олинади. “Ниқоб” фильмига келсак, банкда бўладиган барча саҳналар бир кунда суратга олинган.

    “Ниқоб” Камерон Диас учун катта кино оламига ўзига хос трамплин бўлди, лекин у жуда қийинчилик билан машҳур ролни олишга муваффақ бўлди. “New Line” бош роллардан бирида тажрибаси йўқ актрисани олишга унчалик шошилмаган, сабаби ушбу ролга машҳур актрисалар номзод қилиб кўрсатилган. Режиссёр Чак Расселл Диаснинг танловига шунчалик ишонганки, агар унга бу рол берилмаса, ўз лавозимини тарк этиш билан таҳдид қилган.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Кубача пит” мусиқий саҳнаси фильмдаги энг машҳур саҳналардан бири бўлиб, унда бош қаҳрамон чиройли, мураккаб қўшиқ, рақс композициясини ижро этади ва йиғилган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ожиз бўлиб қолиб, унга қўшилишади. Бироқ  продюсерларга бу саҳна шунчалик ёқмаган, улар бу саҳнани фильмдан кесиб ташламоқчи бўлишди, чунки ижодкорлар уни жуда узоқ вақтни оладиган ва кулгили деб билишди.

    Агар рамзий сариқ костюм тўғридан тўғри комикслар саҳифаларидан олинган деб ўйласангиз, адашасиз. Дарҳақиқат, бу Жимнинг онаси у учун биринчи марта стендапда чиққанида тикилган костюмга асосланган эди.

    Стенли бузилган машинасини гаражга олиб бориб, ишга лаёқатсиз механиклар билан ишлашга мажбур бўлади. Агар гаражнинг ички қисмида дежавюни ҳис қилсангиз, бу тасодиф эмас. Бу жой аслида “Шарпа овчилари” фильмидаги ўт ўчириш станцияси бўлиб, у ҳақиқий ҳаётда фаолият юритмайди ва ҳозирда асосий туристик диққатга сазовор жой ҳисобланади.

    Керри ва Диас рақс билан боғлиқ саҳнани ўзлари ижро этишган бўлса-да, қўшиқ айтиш саҳнаси бир оз бошқача кечди. Жим “Ain’t I good to you ?” таронасини ўзи куйлади, бироқ Диас дублёрнинг ёрдамидан фойдаланишга мажбур бўлди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Ниқоб”ни “Оскар” мукофотига сазовор бўлган бошқа фильмлар билан солиштириб мумкин эмас, бироқ фильмдаги визуал эффектларнинг бетакрорлиги борасида баҳслашиб бўлмайди. Улар юқори баҳоланди ва “Ниқоб” фильми “Энг яхши визуал эффектлар” номинациясида “Оскар” мукофотига номзод бўлди. Бироқ фильм ҳайкалчага эга бўла олмади, чунки ушбу номинацияда мукофотни “Форрест Гамп” қўлга киритди.

    Шубҳасиз, Керри ўз ижросида мультфильмлардан ҳам, классик фильмлардан ҳам илҳомланган, бироқ шахсий даражада у ўз оиласидан илҳом олган. Актёр интервьюларининг бирида Стенли қиёфасида отасидан фойдаланганини, чунки уларнинг жуда ўхшашлигини айтган.

    Жим Керри ўз роли учун ўша давр учун камтарона ҳисобланган 450 000 доллар олган. Бахтли тасодиф туфайли ижодкорлар Керри билан шартномани унинг карьераси тез суръатлар билан бошланишидан олдин имзолашга муваффақ бўлди. Агар бу ҳолат бир оз кечроқ содир бўлса, актёр бемалол ярим миллион эмас, беш, ҳатто етти миллион доллар ҳам талаб қилиши мумкин эди.

    Кассадаги муваффақиятдан сўнг, New Line фильмнинг мантиқий давомини суратга олиш режасини ишлаб чиқди ва студия Керрига ўзига хос ролга қайтиш учун ўн миллион доллар таклиф қилди. Бироқ  Керри буни рад этди, чунки ўша пайтда унинг лойиҳалари етарли эди, иккинчидан, унинг  бу ролга қайтиши мақсадга мувофиқлигига ишончи комил эмас эди. Кейинчалик, “Ниқоб”нинг ўғли ҳақидаги фильм суратга олинди, бироқ бу лойиҳа муваффақиятсиз бўлди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Фильм Тина ниқобни сувга ташлаши ва Стенлининг ити Чарли унинг орқасидан сакраши акс этган воқеа билан тугайди. Сценарий дастлаб Чарлининг ниқобга кириши ва уни кийиши билан боғлиқ воқеа билан якунланган эди, бу эса лойиҳанинг потенциал давомига дадил ишора қилиш имконини берди. Хабар қилинишича, бу саҳна суратга олинган, бироқ фокус-гуруҳга унчалик ёқмагани учун улар шошиб қайта суратга олиш жараёнларини ташкил қилган.

    29.08.2023, 13:50   Изоҳ (0)   9812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    20 миллиондан 100 млн долларгача: Голливуд юлдузларининг фаолияти давомида олган энг қиммат гонорарлари 

    28.08.2023, 14:40

    Президентлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи энг яхши фильмлар  

    28.08.2023, 12:59

    Италияда фильмда суратга тушаётган фил ва жирафа сёмка майдончасидан қочиб кетди (видео) 

    26.08.2023, 16:10

    Бу йил 50 ёшга тўладиган “Иван Василевич касбини ўзгартиради” фильми ҳақида сиз билмаган 20 та факт (фото)

    26.08.2023, 14:10

    Ярим миллиард доллар: “Барби” 2023 йилда энг юқори даромад келтирган фильмга айланди (фото)

    26.08.2023, 09:58

    Хоҳламасангиз ҳам йиғлайсиз: жаҳон киносининг энг ғамгин драмалари

    24.08.2023, 18:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.