Италиянинг Рим шаҳри яқинида жойлашган “Чинечитта” киностудияси сёмка майдончасидан фил ва жирафа қочиб кетди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар берди.
Ҳодиса гувоҳларидан бири жониворлар суратга олиш павильони бўйлаб югураётгани ва одамларнинг уларни қуваётгани акс этган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Экзотик “актёрлар” қўлга олинганми, йўқми, номаълум.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари жирафа ва филнинг қочаётгани акс этган ушбу видео “Мадагаскар” мултфильмининг янги қисмини суратга олиш жараёнидан олинганини айтиб ҳазиллашмоқда.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)