• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Хоҳламасангиз ҳам йиғлайсиз: жаҳон киносининг энг ғамгин драмалари

    Баъзан комедия ва фантазиялардан дам олиб, кўнгилни бўшатиб олиш учун қайғули драмаларни томоша қилиш фойда беради. Сиз учун жаҳон киносининг энг ғамгин драмаларини тўпладик

    “Муҳаббат масофаси” (2019)

    Фото: Фильмдан кадр

    IMDb рейтинги — 7.2

    Ўсмирлар Стелла ва Уилл оғир касаллик — муковистидоздан азият чекади. Улар шифохонада танишади. Фақат Уилл тузалишни жуда хоҳласа ҳам, шифокор кўрсатмаларига амал қилмайди. Стелла йигитга ёрдам беришга қарор қилади ва унинг даволанишини назорат қила бошлайди. Секин-аста қаҳрамонлар бир-бирини севиб қолишади. Бироқ бир муаммо бор: инфекцияга чалинмаслик ва асоратларга дуч келмаслик учун улар ҳар доим беш қадам масофада бўлиши керак.

    “Сен билан учрашгунча” (2016)

    Фото: Фильмдан кадр

    IMDb рейтинги — 7,4

    Луиза оиласини боқиш учун кафеда ишлашга мажбур. У ўқиш, ўз-ўзини ривожлантириш ҳақида анчадан бери ўйламай қўйган. Кафе ёпилиб, қиз ишсиз қолади. Иш қидириб юрган Луиза фалаж бўлиб қолган Уиллни қараш учун ёлланади. У йигитнинг ўзига, истаклари ва имкониятларига бўлган муносабатини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Ва, албатта, қаҳрамонлар бир-бирини севиб қолишади.

    “Даҳо” (2020)

    Фото: Фильмдан кадр

    IMDb рейтинги — 7,2

    Южин Смит (Жонни Депп) буюк фотограф. Аммо у ёши ва оғир характери сабаб ишидан бўшатилиш арафасида турибди. Бир куни унинг квартираси остонасида пайдо бўлган қиз Южинни ишдан ҳайдалишидан асраб қолади. У ватани Япониядаги экологик муаммони ёритишда ёрдам сўрайди. Саноат корхонаси узоқ йиллардан бери заҳарли чиқиндиларни дарёга ташлаб келади. Заҳарланган дарёдан балиқ ейишга мажбур бўлган яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолиси оммавий касал бўлиб, болалар оғир хасталиклар билан туғилади. Анча ўйлаган Южин ёрдам беришга рози бўлади.

    “Довул исканжасида” (2018)

    Фото: Фильмдан кадр

    IMDb рейтинги — 6,6

    Теми ва Ричард пул эвазига океаннинг ярмини яхтада босиб ўтишга рози бўлишади. Саёҳат пайтида йигит қизга турмуш қуришни таклиф қилади. Шундан сўнг қаҳрамонлар кучли бўрон исканжасида қолади. Тўфон Ричардни бортга улоқтиради. Яхта парчаланиб, Теми олган жароҳатларидан ҳушидан кетади. Кейинчалик у ўзига келади, лекин энди у якка-ю ёлғиз қолганди. Қизнинг аҳволи оғирлашиб, кўзига галлюцинациялар кўрина бошлайди.

    “Мени эсла” (2010)

    Фото: Фильмдан кадр

    IMDb рейтинги — 7.1

    Тайлер (Роберт Паттинсон) акасининг ўлимидан сўнг ўзига келолмайди. Ҳеч кимнинг у билан иши йўқ: отаси ўз иши билан банд, онасининг эътибори эса янги эри ва кенжа қизида. Тайлер учун ягона тасалли — синглиси ва дўсти Эйдандир. Бир куни қаҳрамон ҳибсга олинади. Уни қамаган полициячининг қизи билан битта коллежда ўқишини билиб қолади. Полициячидан қасос олмоқчи бўлган Тайлер унинг қизи билан ишқий муносабатда бўлади. Аммо уларнинг муносабатларини фожиали синов кутиб турибди.

    “Агар ҳаётда қолсам” (2014)

    Фото: Фильмдан кадр

    IMDb рейтинги — 6,7

    Мианинг ҳаётида жуда кўп ўзгаришлар юз беради. У йигити билан ажрашади. Тўсатдан Миа ва унинг оиласи автоҳалокатга учрайди. Қизнинг ота-онаси вафот этади, қаҳрамоннинг ўзи эса оғир аҳволда касалхонага тушади. Мианинг руҳи танасидан ажралиб, содир бўлаётган воқеаларни кузатади: унга қандай муносабатда бўлишлари, бобоси ва бувиси ва ҳатто собиқ севгилиси қандай яшаётганини кўриб туради. Энди қаҳрамон танлаши керак: ота-онаси билан нариги дунёда қолиш ёки ҳаёт унга бериши мумкин бўлган имкониятларга қайтиш.

    “Сени севаман” (2007)

    Фото: Фильмдан кадр

    IMDb рейтинги — 7

    Холлининг эри Жерри оғир хасталикдан сўнг оламдан ўтади. Бу воқеа қаҳрамонни руҳий тушкунликка солади. У уйдан чиқмай қўяди — фақат телевизор кўради ва уй телефонига қўнғироқ қилиб, телефонга ёзилган эрининг овозини эшитиб юради. Туғилган кунида Холли эри унга бир нечта хабарлар қолдирганини билиб қолади. Уларнинг ҳар бирида у ўз ҳаётидаги баъзи муҳим воқеаларни эслаб, севгилисига у бўлмаган янги ҳаётдан завқланишни ўрганишни айтиб кетганди.

    “Ҳамон ўша Элис” (2014)

    Фото: Фильмдан кадр

    IMDb рейтинги - 7,5

    Элис (Жулиана Мур) университетда тилшуносликдан дарс беради. Унинг меҳрибон эри ва учта вояга етган фарзанди бор. Ҳаёт гўзал. Аммо Элис Альцгеймер касаллигига чалинганини билгач, ҳамма нарса ўзгаради. Қаҳрамон вақт ўтиши билан унинг аҳволи ёмонлашишини тушунади. Энди у хотираси бутунлай йўқоладиган вақтга тайёрланиши керак.

    “Юлдуз туғилди” (2018)

    Фото: Фильмдан кадр

    IMDb рейтинги — 7,6

    Кекса мусиқачи Жексон ёш қўшиқчи Элли билан танишади. У чиройли куйлайди ва қўшиқ ёзади, лекин уларни ижро этмайди. Бир вақтлар у шоу-бизнесга киришни орзу қилган, ҳозир эса Элли официант бўлиб ишлайди. Жексон қизни машҳур қилишга бел боғлайди. Лекин шоу-бизнесга қадам қўйган Эллининг ўзгариши эркакни янада тушкунликка солади.

    24.08.2023, 18:03   Изоҳ (0)   16363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Машҳур режиссёрларнинг севимли актёрлари 

    23.08.2023, 10:17

    Нима учун ижтимоий тармоқларда болаларнинг юзига эможи қўйилади: уларга нимадир хавф солиши мумкинми?

    22.08.2023, 18:58

    Шов-шувли премьералар: 2023 йил кузининг энг кутилган фильмлари (трейлер)

    22.08.2023, 17:51

    Шоира Кажол, Гарвардда ўқиган Карина, парҳезни жини суймайдиган Айшвария — ҳинд актрисалари ҳақида сиз билмаган 15 та факт

    24.08.2023, 20:45

    90 йилларнинг энг машҳур сериали — “Махфий ҳужжатлар” ҳақида қизиқарли фактлар 

    24.08.2023, 14:50

    “Қўрғон сирлари”, “Оила” ва бошқа машҳур турк сериаллари актёрлари ўзи ижроси учун қанчага гонорар олган? (фото)  

    24.08.2023, 13:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.