Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда 56 та йўловчи ташиш йўналиши ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 22 та автобус ва 36 та йўналишли такси, жами 58 та янги йўналиш ташкил этилган.
2023 йил январь—июль ойларида ҳудудларда норентабел бўлган шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрган зарарлари ўрнини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 7 миллиард 285,1 миллион сўм субсидия ажратилган.
Шунингдек, шаҳар йўналишларида фуқароларнинг айрим тоифалари бепул ташилиши натижасида кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаш, шаҳар йўловчи транспортида чекланган тарифлар натижасида кўрилган зарар бўйича жами 2 миллиард 777,3 миллион сўм субсидиялар қоплаб берилган.
2023 йил 1 август ҳолатига 110 та автобус йўналиши бўйича брутто-шартномалари расмийлаштирилган.
Июль ойида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатиш муносабати билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш харажатлари учун 18 миллиард сўм ажратилиши маълум бўлганди.
Изоҳ (0)