Тошкент шаҳрида 30 июнь Ёшлар куни муносабати билан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар автобуслардан бепул фойдаланди.
Ёшлар автобуслардан бепул фойдаланиши мумкинлиги ҳақида 1 июндаги ҳукумат мажлиси баёнотида кўзда тутилган. Бунда йўловчиларнинг ёши қандай аниқланишига ойдинлик киритилмаган.
“Тошшаҳартрансхизмат” жамияти ахборот хизмати раҳбари Муслима Обидованинг “Дарё”га маълум қилишича, автобуслар хизматидан фойдаланишда ёш тоифасини белгилаш бўйича аниқ йўриқнома белгиланмаган.
“Кўринишга қараб аниқланиши бўйича кўрсатма берилган. Агар қандайдир тушунмовчилик бўлса, ўзини 30 ёшга тўлмаганини айтган бўлса, ундан чиптачилар йўлкира учун ҳақ олмасликлари айтилган”, — деди Муслима Обидова.
Унинг қўшимча қилишича, ёшларга кўрсатилган бепул хизматлар учун сарфланган харажатлар Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан қоплаб берилади.
Аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” Ёшлар куни муносабати билан ёшларга чегирма эълон қилганди.
Изоҳ (0)