АҚШнинг Флорида штатида қутқарув вертолёти турар жой биноси устига қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди, деб ёзмоқда New Ёрк Пост.
Қайд этилишича, воқеа 28 август куни эрталаб Помпано-Бичда, вертолёт хизмат чақируви билан учиб келганида содир бўлган.
Бровард округи шерифининг ёнғин ва қутқарув хизмати шифокори, 50 ёшли капитан Террисон Жексон ҳамда вертолёт қулаган уйнинг бекаси ҳалок бўлган.
Ярадорлар, жумладан, икки ўт ўчирувчи ва икки аҳоли вакили касалхонага ётқизилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ.
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Аввал Мичиган штатидаги авиашоуда МиГ-23 қирувчи самолёти манёвр пайтида ҳалокатга учраганди. Самолёт учувчиси ва йўловчиси омон қолган, улар катапульта воситасида ирғиб чиқиб, парашют билан сакрашга муваффақ бўлган. Самолётнинг ўзи турар жой яқинидаги автотураргоҳга қулаган.
Июль охирида Грецияда ўрмон ёнғинларини ўчираётган самолёт ҳалокатга учраган.
Изоҳ (0)