Япониядаги 14 та Toyota заводидан 12 таси тизимдаги носозлик туфайли ишлашдан тўхтатилди, деб хабар берди NHK.
Нашр фақат иккита завод — Фукуока ва Киото префектураларидаги муассасалар ишлаётганини ёзди. Носозлик сабаблари, шунингдек, автомобиль компанияларининг ишини тиклаш вақти ҳақида хабар берилмаган. Компания ҳолат сабаби сифатида киберҳужумни рад этди.
Кейинроқ Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоси Нишимура Toyota’нинг барча 14 та заводи ишни тўхтатганини маълум қилди.
Nikkei маълумотларига кўра, носозлик туфайли Япониянинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси эҳтиёт қисмларга буюртмаларни кўриб чиқа олмаяпти.
“Биз сабабни аниқлаш ва тизимни тиклаш устида ишлаяпмиз”, — дейилади компания баёнотида.
Ўтган йилнинг март ойида Toyota бизнес ҳамкорларига киберҳужум туфайли Япониянинг барча заводлари ишини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлганди, деб эслатди NHK.
Изоҳ (0)