Россия таркибидаги Олтой Республикасида Ми-8 вертолётининг қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда “ТACС” минтақа фавқулодда хизматларига таяниб.
“РИА Новости”нинг ёзишича, вертолёт Уст-Коксинский тумани Тюнгур аҳоли пунктига қўнаётганда ёниб кетган.
Ҳалокатга вертолётнинг электр узатиш симларига урилиши сабаб бўлган.
Вертолёт Аltai Avia компаниясига тегишли бўлиб, унда бир гуруҳ сайёҳлар бор эди.
Оммавий ахборот воситаларида Мi-8 ёнаётгани акс этган кадрлар тарқалди.
Аввалроқ Грецияда ўрмон ёнғинларини ўчираётган самолёт ҳалокатга учраганди. Бортдагиларнинг ҳеч бири омон қолмаган.
Изоҳ (0)