Руминиянинг Димбовица округи Креведия қишлоғидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида иккита кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда RFE хабар берди.
Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 57 киши жароҳат олди. 54 киши касалхонага ётқизилган. Жароҳатланганларнинг 39 нафари ўт ўчирувчи, яна тўрт нафари ҳуқуқ-тартибот ходимидир. Саккиз кишининг аҳволи оғир.
Ҳозирда ёнғин қуршаб олинган. 700 метр радиусда яшовчи 3 минг киши эвакуация қилинган. Воқеа жойида транспорт ҳаракати тўхтатилган. Руминия беморларни даволаш учун Европа Иттифоқидан ёрдам сўрамоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Махачқалъада 15 августга ўтар кечаси ёнилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш ва ёнғин юз берди. Ҳодиса оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди. Уларнинг тўрт нафари Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Доғистонда мотам эълон қилинган.
Изоҳ (0)