Нидерландиянинг Гаага, Амстердам ва Влаардинген шаҳарларида қатор портлашлар содир бўлди, деб ёзади NL Times газетаси полицияга таяниб.
Кечаси рўй берган портлашлар натижасида Влаардинген шаҳридаги оёқ кийимлар дўкони, Амстердамнинг Зейдост туманидаги иккита уй, Гаагадаги уй ва машиналар зарар кўрган.
Портлаш оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади. Полиция маълумотларига кўра, Влаардингенда портлаш маҳаллий вақт билан 2:30 да дўкон ёнида содир бўлган, портлаш ойналарни синдириб, эшикни шикастлаган. Бундан ташқари, бинонинг фасади ёниб кетган.
Амстердамда иккита портлаш эрталаб соат 4:50 ва 7:00 атрофида содир бўлди, портлаш оқибатида юзага келган ёнғинлар тез орада ўчирилган.
Гаагада маҳаллий вақт билан тахминан 1:10 да яқин атрофдаги уйларда портловчи қурилма ишга тушди, шундан сўнг уй эшиги ва унинг ёнида турган машина ёниб кетди.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)