Қирғизистоннинг Норин вилоят суди “Вагнер” таркибида Украинада жанг қилган маҳаллий аҳолини икки ойга ҳибсга олди. Бу ҳақда “Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати хабар берди.
Ҳибсга олинган шахснинг рафиқаси эри 2020 йилда Россияга ишлаш учун кетгани, бироқ орадан бир йил ўтиб гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб ҳибсга олинганини айтди.
Қирғизистонлик ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2022 йил охирида у “Вагнер” билан шартнома имзолаган ва урушга кетган.
2023 йил июль ойи охирида унинг “Вагнер” билан шартномаси тугаган ва эркак ўз ватанига қайтган. Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари уни ҳибсга олган.
Изоҳ (0)