АҚШ президенти Жо Байден пайшанба куни АҚШ Россияга қарши янги санкциялар эълон қилганини айтди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида чоп этилган баёнотда маълум қилинди.
“Бугун биз мажбурий кўчириш ва депортациялар учун айбдорларни жавобгарликка тортиш ва украиналик болаларни оилаларига қайтаришни талаб қилиш учун янги санкцияларни эълон қилдик”, — дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, Оқ уй сайтидаги баёнотда санкциялар тафсилотлари келтирилмаган.
Бундан ташқари, Байден Украинани Мустақиллик куни билан табриклади ва АҚШ Киевга зарур ёрдамни кўрсатишда давом этишини айтди.
АҚШ Молия вазирлиги 20 июль куни Қирғизистоннинг тўртта компаниясига қарши санкциялар эълон қилганди. Қайд этилишича, ушбу компаниялар орқали Россия Ғарб давлатлари томонидан киритилган чекловларни четлаб ўтиб, икки мақсадли товарлар ва технологияларни олган.
Изоҳ (0)