“Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими Украина учун ёмон хабар. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Нашр бош муҳаррири ўринбосари Паул Ронцхаймер тегишли фикрни илгари сурди. У Киевдан туриб Пригожин самолётининг ҳалокатига муносабат билдирди. Жумладан, Ронтсхаймер “Украинадаги одамлар унинг ўлимидан хурсанд бўлишгани”ни айтди.
Расмий тарзда Пригожиннинг авиаҳалокатда ҳалок бўлгани тасдиқланмаган. “Росавиация” у самолётда бўлганини маълум қилган. Бортдаги ҳамма йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Журналист Ронтсхаймер Пригожин Бахмутдаги минглаб украиналик аскарларнинг ўлими, шунингдек, кўплаб ҳарбий жиноятлар ва қийноқлар учун жавобгар эканини эслатди.
Бошқа томондан, Ронтсхаймернинг сўзларига кўра, камида сўнгги икки ой давомида Пригожин Россия ҳукумати учун беқарорлик омили бўлиб келган ва унинг ҳаракатлари “душманимнинг душмани — дўстим” принципи асосида Украина учун фойдали бўлган.
“Ўйлайманки, агар Пригожин ҳақиқатан ҳам ўлган бўлса, у Путин учун барқарорлаштирувчи омил эди ва шу сабабли Украина учун бу яхши янгилик эмас. Бу АҚШ ва Германия учун ҳам сигналдир. Диктатор уни мағлуб этиб ва ўрнини эгаллаб бўлмаслигини тушунтирмоқчи”, — дейди Bild журналисти.
Изоҳ (0)