• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Яхши реклама қандай бўлиши керак? Мутахассислар ўз фикрлари билан ўртоқлашди

    Биз рекламага ҳар қадамда: телевидениеда, радиода, кўчада ва ижтимоий тармоқларда дуч келамиз.  Баъзида у ғашга тегади, кўпинча эса керакли товар ёки хизматни топишда ёрдам беради. Яхши реклама — бу нима? 25 август — Реклама ходимлари куни арафасида биз шу савол билан Ўзбекистон реклама бозори экспертларига мурожаат қилдик.

    Диёр Мирзааҳмедов, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси: “Қисқача байрам тарихи ҳақида. Ўтган йилга қадар Ўзбекистон маркетологларида ўз касбий байрамлари бўлмаганди. Маркетинг уюшмасининг вазифаларидан бири профессионал ҳамжамиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мутахассисларни рағбатлантириш ва маркетинг ҳар қандай бизнес ривожи учун муҳимлигидан келиб чиқиб, маркетолог касбининг обрўсини оширишдан иборат. Ўтган йилда уюшма Реклама ходимлари куни ва Ўзбекистон маркетологлари кунини нишонлаш саналарини танлаш масаласини муҳокамага олиб чиққанди.

    Таклиф этилган рўйхатдан, ҳамкорлар, уюшма экспертлари ва барча истовчилар овоз бериши якунларига кўра,  Реклама ходимлари кунини ҳар йили нишонлаш учун 25 август танланди.

    Нега айнан шу кун? 1996 йил 25 августда, Мустақилликнинг 5 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистонда биринчи марта ижтимоий рекламанинг миллий сюжетлари яратилиб, кўчаларга илинганди. Мана шу санани маҳаллий ташқи реклама учун бошланғич нуқта деб санаш мумкин.  Маркетологлар куни этиб 19 апрель танланди, 2016 йил ушбу санада Тошкентда биринчи ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафталиги бошланганди.

    Бу кунлар расмий дам олиш кунлари бўлмаса-да, лекин маркетинг ва реклама фаолиятига боғлиқ барчада нафақат ҳамкасбларга, балки ўз мижозлари ва ҳамкорларига ҳам миннатдорлик билдиришнинг ажойиб имконияти яратилади”.

    Шоҳруҳ Шораҳметов, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси: “Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама айланмаси соҳасидаги ваколатли давлат органи саналади. Қўмита вазифалари сирасига фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида ҳалол рақобат ва қонунга риоя этиш тамойилларига асосланган реклама бозори ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга кўмаклашиш киради. Ўзбекистон реклама ходимлари куни — реклама яратиш ва жойлаш жараёнида қатнашувчи барча: турли рекламалар тайёрловчи реклама агентликлари, реклама берувчилар, менежерлар байрамидир.

    Биз Маркетинг уюшмасининг ушбу касб байрамини белгилаш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватладик ва маъқулладик. Рақобат кучайиши шароитида бизнес учун реклама аҳамияти ортади. Энди ўз товари ёки хизмати ҳақидаги ахборотни истеъмолчига шунчаки етказишнинг ўзи етарли эмас, реклама хабари ҳиссиёт уйғотиши ва ёдда қолиши муҳим.

    Ўзбекистон реклама тармоғи жадал ривожланмоқда ва ҳозирнинг ўзида ўнлаб йўналишни қамраб олади, уларда бутун мамлакат бўйлаб юз минглаб мутахассислар ишламоқда. 25 август  ўз ҳамкасблари ва ҳамкорларини табриклаш имконини берувчи санага айланди. Яқин орада яхши анъана: ўз касбий байрамини реклама соҳасида қизиқарли ижодий лойиҳалар ва махсус тадбирлар билан нишонлаш урф бўлади, деб умид қиламан”.

     Камилла Муминова, TBC BANK маркетинг бошлиғи, ТАФ!23 Тошкент реклама фестивали экспертлар ҳайъатининг аъзоси: “Нима у — яхши реклама? Яхши реклама — бу яхши натижа берадиган рекламадир. Яхши рекламани аниқлаш мумкин бўлган бир нечта тамойиллар бор: биринчиси — яхши аудитория. Реклама мақсадли аудитория учун яхши танланган бўлиши, ўз мақсадли аудиторияси учун relevant, жозибали бўлиши керак. Иккинчиси — самарадорлик. Ушбу реклама бўйича компания Топ оф Миндъини кўтариш мумкин, сотувлар ўсиши тезлашади ва буларнинг барчаси бизнесга жуда ижобий таъсир кўрсатади. Учинчиси — креатив. Концепция қанчалик креатив ва ижодий бой яратилса, сизнинг мақсадли аудиториянгиз учун шунчалик қизиқарли бўлади. Тўртинчиси — тўғри танланган медиа-каналлар. Аммо, содда тилда айтилса, яхши реклама — бу ўчириб қўйгингиз келмайдиган, қалбингизда сақланиб қоладиган ва дўстларингизга айтиб бергингиз келадиган рекламадир”.

    Додо Pizza Tashkent халқаро пицсерия тармоғининг директори Акмал Раимов яхши реклама нима экани ҳақида ўз фикрини баҳам кўрди: “Реклама ҳиссиётларни уйғотиши керак, қизиғи — қандайлиги муҳим эмас. Шунда рекламангиз осон эсда қолади. Агар рекламани эслаб қолишса, демак у ҳақда дўстларига ва сизнинг бўлажак, потенсиал мижозларингизга сўзлаб беришади. Ҳар қандай реклама тадбири рақобат афзаллигини аниқ кўрсатиб бериши керак. Акс ҳолда мижоз сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз нимаси билан рақобатчиларингизнинг маҳсулотларидан яхшироқ эканини тушунмай, улар учун пировард фойда нимада эканини англамай қоладилар. Реклама тадбирининг натижалари ўлчаб бўладиган бўлиши керак. Агар натижаларни ўлчаш мумкин бўлса, демак уларни яхшилаш мумкин. Уларни чексиз яхшиланг!”

    Яхши рекламанинг учта мезони ҳақида Проспеcт Медиа Agency директори, ТАФ!23 Тошкент реклама фестивали эксперт ҳайъатининг катта ҳаками Ботир Латипов сўзлаб берди: “Менинг фикрим қуйидагича: шартлардан бири бажарилса, биз реклама яхши, деб таъкидлай оламиз.

    1. Реклама ҳам буюртмачига, ҳам истеъмолчига ёқади.
    2. Реклама олдига қўйилган вазифани бажаради.
    3. Реклама мутахассислар томонидан юқори баҳоланади.

    Замонавий реклама харидорларни янги маҳсулотлар ва хизматлар, махсус таклифлар тўғрисида хабардор қилишнинг самарали усулларини излайди.  Буларнинг бари умумлашиб, инвестициялар жалб қилишга, товарлар сифатининг ошишига ва истеъмол танлови имкониятларининг узлуксиз кенгайишига хизмат қилади”.

    Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимизда реклама ривожланишига алоқадор барчани касб байрами билан табриклаймиз!

    24.08.2023, 14:59   Изоҳ (0)   8709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада 1,7 млрд сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди

    24.08.2023, 14:38

    “Наманган шаҳар аҳолиси сони 1 миллионга яқинлашган. Лекин бор-йўғи 4 та туғуруқхона фаолият юритмоқда” — Сенат раиси

    24.08.2023, 14:25

    Ўзбекистонда бош давлат ветеринария инспекторларининг ваколатлари қисқартирилди

    24.08.2023, 14:11

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

    24.08.2023, 14:02

    Ўзбекистонда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига қўшимча ваколатлар берилади

    24.08.2023, 13:45

    2027 йилга келиб 2,2 миллиард долларга етади: KPMG Ўзбекистонда онлайн савдо бозори таҳлилини тақдим этди

    24.08.2023, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.