• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ижара ва лизинг муносабатлари бўйича янги қоидалар киритилмоқда

    Сенатнинг 24 август куни бўлиб ўтган қирқ тўртинчи ялпи мажлисида ижара ва лизинг муносабатларида қонунийликни, фирибгарликларни олдини олишни таъминлайдиган қонун маъқулланди.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга, ижара ва лизинг соҳасида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни самарали тартибга солишга қаратилган бўлиб, унда “Ижара тўғрисида”ги, “Лизинг тўғрисида”ги ҳамда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

    Танзила Норбоева қонун ҳақида тўхталиб, бугун ижара, лизинг масалаларида фуқаролар норози бўлаётган, алданиб қолиб, катта миқдорда зарар кўраётган ҳолатлар кам эмаслигига эътибор қаратди.

    Фото: Сенат матбуот хизмати
    Мажлисда қайд этилишича, мазкур қонунларга киритилаётган ўзгартишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ўртасидаги ижара ва лизинг муносабатларини тартибга солишга, қонун ҳужжатларидаги мавжуд бўшлиқларни олдини олиб, соҳадаги қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга қаратилган.

    Жумладан, амалдаги “Ижара тўғрисида”ги қонунда кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олувчиларнинг келгусида шартнома объектини мулк қилиб олишдаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир норма белгиланмаган. Ёки “Лизинг тўғрисида”ги қонунда лизинг олувчининг розилигисиз фақатгина гаровга қўйиш мумкин эмаслиги назарда тутилган бўлиб, лизинг объектини бошқача тарзда тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмаслигига оид қоидалар мавжуд эмас.

    Ушбу бўшлиқлар оқибатида фуқароларнинг ишончига кириб уларни алдов ва фирибгарлик йўли билан ижара ва лизинг муносабатларида жиноят содир этиш ҳолатлари ортиб бормоқда.

    Олий суд маълумотларига кўра, автомобилларни ижарага ёки лизингга беришдаги фирибгарлик жинояти бўйича 2020 йилда 10 та шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган бўлса, 2021 йилга келиб ушбу кўрсаткич 2 баравар ортиб, 22 тани ташкил этган. Мазкур жиноятлар оқибатида фуқароларга етказилган зарар 2020 йилда 8,2 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич қарийб 9 баравар ортиб, 69,3 миллиард сўмга етган. Худди шу каби жиноят сабабли жабр кўрганлар сони 16 бараварга ортиб, 16 минг 805 тани ташкил этган.

    Шу сабаб, қонун билан ижара ва лизинг муносабатларида қонунийликни таъминлаш ва жиноятларини олдини олишга қаратилган қатор нормалар киритилмоқда.

    Жумладан, “Ижара тўғрисида”ги қонунга алоҳида модда билан кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномасининг аниқ таърифи, шартномада кўрсатилган мол-мулкни тасарруф этиш ва гаровга қўйиш, шунингдек, ундирувга қаратишнинг ўзига хос хусусиятлари киритилмоқда.

    Қонунда ижарага берувчи ўзига тегишли мол-мулкни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномаси асосида ижарага берганда ижарага олувчи томонидан шартнома шартлари бажарилганидан сўнг тегишли мулкни ижарага олувчига мулк қилиб топшириш мажбуриятини олиши, ижарага олувчи эса ижара тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олиши белгиланмоқда.

    Шу билан бирга, кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномаси тузилган пайтдан эътиборан шартномада кўрсатилган мол-мулк гаровга қўйилган ҳисобланиб, уни бошқа шахсларга гаровга бериш ёки бошқача тарзда тасарруф этиш таъқиқланмоқда.

    Шунингдек, “Лизинг тўғрисида”ги қонунга шартномада бошқа қоида белгиланган бўлмаса, лизинг шартномаси тузилган вақтдан эътиборан шартнома объекти лизинг берувчи томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш учун лизинг олувчида гаровга олинган ҳисобланиши тўғрисидаги қоидалар киритилмоқда.

    Лизинг берувчи лизинг олувчининг розилигини олмай туриб, лизинг объектини бошқача тарзда тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмаслиги назарда тутилмоқда. Қолаверса, ундирувни лизинг объектига қаратишдан олдин унинг қийматини лизинг олувчи томонидан тўлиқ тўлаш орқали мулк қилиб олиши мумкинлиги кўрсатилмоқда.

    “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга янги норма киритилиб, унга кўра, бир экспорт шартномаси доирасида жами етказиб берилган маҳсулот қийматининг 5 фоизидан ошмаган қисми бўйича хорижий валюта тушуми таъминланмагани оқибатида вужудга келган муддати ўтган дебитор қарздорлик учун тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарима қўлламаслик назарда тутилмоқда.

    Сенаторларнинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши бевосита тадбиркорларнинг экспорт салоҳиятини ва ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, ижара ва лизинг муносабатларида қонунийликни таъминлаш ва фирибгарлик жиноятларини олдини олиш, шу билан бирга, лизинг муносабатлари субъектлари ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этилишини таъминлайди.

    24.08.2023, 15:19   Изоҳ (0)   8773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда янги ташкил этилган мактаб битирувчиларининг барчаси ОТМ талабасига айланди

    24.08.2023, 15:10

    Яхши реклама қандай бўлиши керак? Мутахассислар ўз фикрлари билан ўртоқлашди

    24.08.2023, 14:59

    Фарғонада 1,7 млрд сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди

    24.08.2023, 14:38

    “Наманган шаҳар аҳолиси сони 1 миллионга яқинлашган. Лекин бор-йўғи 4 та туғуруқхона фаолият юритмоқда” — Сенат раиси

    24.08.2023, 14:25

    Ўзбекистонда бош давлат ветеринария инспекторларининг ваколатлари қисқартирилди

    24.08.2023, 14:11

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

    24.08.2023, 14:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.