• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида автомобилсозлик, энергетика ва бошқа тармоқлардаги йирик лойиҳалар муҳокама қилинди

    Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини доим қўллаб-қувватлаб келган ва бундан буён ҳам қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 22 август куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан олий даражадаги музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари учун баёнотида айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент Қорабоғда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши алоҳида аҳамиятга эга эканини қайд этди. Бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг кўлами ва суръатини юқори баҳолади.

    “Сайловдан кейинги биринчи ташрифимни айнан Озарбайжонга амалга ошираётганим рамзий маънога эга. Бу икки томонлама ҳаморлигимиз энг юксак даражага чиққани, яқинлашишга ўзаро интилиш борлиги, шериклик учун кенг имкониятлар мавжудлигидан далолат беради”, — деди Ўзбекистон президенти.

    Икки давлат ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.

    “Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида ҳеч қандай муаммоли масалалар йўқлигини таъкидлаш жоиз. Биз қардош халқларимиз манфаатлари йўлида катта салоҳиятдан самарали фойдаланишнинг янги имкониятлари ва механизмларини излаш долзарб эканига урғу бердик”, — деди давлат раҳбари.

    Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг Олий давлатлараро кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг имзолангани икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб бериши таъкидланди. Олий даражадаги учрашувлар чоғида кўп қиррали шерикликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

    Давлат раҳбарлари савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор берди. Автомобилсозлик, металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, тўқимачилик, туризм ва бошқа тармоқлардаги йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шунингдек, янги логистика занжирларини ривожлантириш ва инфратузилмани барпо этиш, юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича лойиҳаларни амадга оширишга келишиб олинди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг яна бир драйвери сифатида икки мамлакат ҳудудларининг имкониятлари максимал даражада ишга солинади. Ҳокимлар ва маъмуриятлар раҳбарлари янги кооперация лойиҳалари ва гуманитар алмашинувни илгари суриш учун жойларда мунтазам учрашади.

    Айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида Озарбайжон капитали иштирокида 203 та корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 66 таси қўшма корхона ва 137 таси 100 фоиз хорижий капитал иштирокида ташкил этилган. 2020 йилда Ўзбекистон—Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши тузилган бўлиб, ҳозирга қадар 3 та учрашув  бўлиб ўтди. 2023 йил февралида Ўзбекистон ва Озарбайжон устав капитали 500 миллион доллар бўлган Инвестиция жамғармасини ташкил этди.

    2021 йил сентябрида UzAuto Motors ва Ҳожиғабул шаҳридаги SamAuto заводининг йиғиш линияси ишга туширилди. Унда UzAuto Motors нинг барча русумдаги автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда.

    Туризм индустриясини ривожлантириш, жумладан, туристик оқимларни алмашиш, сайёҳлик йўналишларини яратиш ва инфратузилмани ривожлантириш сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиши ва икки давлат ўртасидаги ўзаро тушуниш ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга олиб келади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Музокараларда маданият соҳасидаги алоқаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат ўртасида маданият соҳасидаги алоқалар жадал ривожланмоқда. Мунтазам равишда делегациялар, жумладан, олий даражадаги делегациялар алмашинуви амалга оширилмоқда.

    Хусусан, Озарбайжон маданият вазири бошчилигидаги делегация халқаро мақом санъати форумида (2018), Биринчи халқаро халқ амалий санъати фестивалида (2019) ва “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форумида (2021) иштирок этди. 2019 йилнинг 2—4 ноябрь кунлари Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари Хоразм вилоятида, 20—23-октябрь кунлари Тошкент, Нукус ва Урганч шаҳардарида, 2022 йил 8-9 апрель – Термиз шаҳрида бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Озарбайжоннинг Физули шаҳрида 960 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилишига кўмак бермоқда.

    Яқинда Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари катта муваффақият билан ўтди. Ушбу тадбирлар доирасида Бокуда ўзбек мумтоз адабиётининг буюк вакили Абдулла Қодирийнинг озарбайжон тилига таржима қилинган “Ўткан кунлар” романи тақдимот қилинди.

    Маданият ва кино кунлари, ижод ва илм-фан арбобларининг учрашувлари мунтазам ўтказиб бориладиган бўлди. 2023 йилда Ўзбекистонда биринчи Ўзбекистон—Озарбайжон ёшлар форуми ташкил этилади.

    Етакчилар БМТ, Туркий давлатлар ташкилоти, МДҲ, ЙХҲТ, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа кўп томонлама институтлар доирасида ҳам самарали мулоқотни давом эттиришга келишди.

    “Бугунги музокаралар стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишимиз қатъий эканини яна бир бор намойиш этди. Саъй-ҳаракатларимиз аниқ натижаларга қаратилган”, — деди Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.
    23.08.2023, 09:47   Изоҳ (0)   5708
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг икки тумани ҳудудида электр энергияси таъминоти вақтинча ўчирилади

    23.08.2023, 09:17

    Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди

    23.08.2023, 08:50

    Ўзбекистонликлар Россиядаги заводга ишга таклиф қилинмоқда

    23.08.2023, 00:00

    Тошкент вилояти ҳокимлиги янги қимматбаҳо машина харид қилгани ҳақида хабарлар тарқалди

    22.08.2023, 23:53

    Ўзбекистон ва Озарбайжон товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларга етказилади

    22.08.2023, 21:50

    “Зуғулба” қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расман кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди (фото)

    22.08.2023, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.