Тошкент шаҳрининг икки туманида 23 август куни вақтинча электр таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 23 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани: “Нурлийўл” ва “Гулбоғ” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани: “Диёробод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган. Шунингдек, мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўралган.
Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқиб, электр энергиясини тежашнинг антиқа усулини маълум қилганди. Вазирликка кўра, электр энергиясини тежаш учун кир ювиш машинасидан фойдаланганда пастроқ ҳароратда кир ювишга ҳаракат қилиш керак.
Изоҳ (0)