Ўзбекистонлик фуқаролар Россиядаги заводга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, фуқаролар Россиянинг Саратов вилоятидаги металлконструкция заводига электр-газ пайвандчи сифатида ишга таклиф этилади. Улардан қуйидагилар талаб этилади:
- электр-газ пайвандчи йўналиши бўйича тегишли гувоҳномага эга бўлиш;
- хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш;
- рус тилини мулоқот даражасида билиш;
- камида 1 йиллик иш тажриба;
- Россияга кириш учун тақиқи бўлмаган 20-45 ёш эркаклар.
Шунингдек, иш берувчи томонидан:
- авиачипта;
- патент харажатлари;
- ётоқхона;
- махсус ишчи кийим.
Фуқаролар танловда агентликнинг Наманган вилояти филиалига хорижга чиқиш ва биометрик паспортлари билан келишлари лозим.
Изоҳ (0)