“Зуғулба” қароргоҳида давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлиб турган Ўзбекистон президентини расман кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси самимий қарши олди.
Қароргоҳ майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг икки томонлама учрашуви бошланди.
Изоҳ (0)