• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фото: Машҳур режиссёрларнинг севимли актёрлари

    Режиссёр ва актёр ўртасидаги муносабат бир-бирини тушуна олишни талаб қиладиган мураккаб жараён. Аммо улар орасида дарҳол умумий тил топадиган ва бир-биридан чарчамайдиган жуфтликлар бор.

    Девид Финчер — Бред Питт

    Фото: Europa Plus

    Финчер Бред Питт билан ўзи режиссёрлик қилган 11 та фильмдан 3 тасида ҳамкорлик қилган. Финчер биринчи марта Питтни 1995 йилда “Етти” фильмида ишлашга чақиради. Худди шу йили улар “Монти Пайтон” фильмида ҳам ҳамкорлик қилишади, умуман олганда, уларнинг дунёқараши ўхшашлигини тушунишади. Шундай қилиб, “Жанг клуби” (1999) фильмида Эдвард Нортонга шерик топиш кўп вақт талаб қилмайди. Бред Девидга жуда ишонган, ҳатто саҳналарнинг бирида Нортон Питтнинг қулоғига чинакамига урганида ҳам хафа бўлмаган. Чунки Финчер шундай қилишни талаб қилганди.

    Фото: Europa Plus

    Ижодкорларнинг биргаликдаги сўнгги фильми — “Бенжамин Баттоннинг сирли тарихи”(2008). Улар шунингдек, “Жаҳон уруши З-2” устида ҳам ишлашлари керак эди, аммо лойиҳа бекор қилинади.

    Кристофер Нолан — Киллиан Мерфи

    Фото: Europa Plus

     

    “Агар фаолиятим давомида Киллианни ҳар бир фильмимда суратга олсам, бахтли бўлардим”, — дейди Нолан.

    Фото: Europa Plus

    Режиссёр Мерфи билан деярли 20 йил аввал Бетмен роли учун кастингга келганида ишлай бошлаган. Рол унга насиб этмайди, аммо Киллиан “Муқаддима” (2010) ва “Дюнкерк” (2017) фильмларида иштирок этади. Улар бир-бирларини анчадан бери билишади ва бир-бирига ўхшаш бўлган қарашларини қадрлашади. Уларнинг сўнгги иши “Оппенгеймер” эса иккала ижодкорнинг муваффақиятини яна бир бор таъкидлади.

    Жонни Депп — Тим Бёртон

    Фото: Europa Plus

    Депп Бёртон ўғлининг чўқинтирган отаси бўлса, Бёртон Деппнинг кинодаги чўқинтирган отаси ҳисобланади. Режиссёр билан учрашишдан олдин Жонни аллақачон машҳур эди, лекин 1990 йилда “Эдвард қайчиқўл” фильми премьерасидан кейин оламшумул машҳурликка эришади. Шундан сўнг “Эд Вуд” (1994), “Уйқу бўшлиғи” (1999), “Чарли ва шоколад фабрикаси” (2005), “Келиннинг жасади” мултфильми (2005) — бош қаҳрамонига овоз беради, “Суини Тодд” (2007), “Алиса мўжизалар мамлакатида” (2010), “Қора шарпалар” (2012), “Ализа кўзгуорти мамлакатида” (2016) фильмларида ҳамкорлик қилишади.

    Фото: Europa Plus

    Эмбер Хёрд билан юз берган жанжалдан кейин Депп ва Бёртон ўртасидаги муносабатлар ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Аввалига улар режиссёр дўстини қўллаб-қувватлагани ва ҳатто унга “Аддамслар оиласи” телесериалида рол олиб қўйгани ҳақида ёзишди. Кейин эса актёр Тимнинг лойиҳаларида қатнашмоқчи эмаслигини маълум қилишди. Аммо бу гаплар миш-мишлигича қолмоқда.

    Педро Алмодовар — Пенелопа Круз

    Фото: Europa Plus

    Ёшлигидан Круз Алмодовар билан суратга тушишни орзу қилган, аммо орзуси бунчалик тез амалга ошишини кутмаганди.

    “Менинг барча яқинларим кумирим кимлигини билишарди. Ниҳоят у қўнғироқ қилганида, мен душда эдим. Менга Алмодовар қўнғироқ қилаётганини айтишди, лекин буни ҳазил деб ўйлаб, телефонга жавоб бермаганман”, — деб эслайди актриса.
    Фото: Europa Plus

    Шунга қарамай, улар учрашишади ва давримизнинг энг машҳур кино дуэтларидан бирини яратишади. Актриса режиссёрнинг 6 та фильмда суратга тушган: “Тирик тана” (1997), “Ҳаммаси онам ҳақида” (1999), “Қайтиш” (2006), “Ажралган қучоқлар” (2009), “Жуда ҳаяжондаман” (2013), “Оғриқ ва шараф” (2019).

    Фото: Europa Plus
    “Пенелопа — замонавий кинодаги энг гўзал аёллардан бири. Уни томоша қилишнинг ўзи катта завқ беради”, — дейди Алмодовар.

    Грета Гервиг — Тимоти Шаламе ва Сирша Ронан

    Фото: Europa Plus

    Бу ёзнинг асосий ҳити муаллифининг ҳам севимли актёрлари бор. Гервиг Шаламе ва Ронан билан “Леди Бёрд” (2017) ва “Кичик аёллар” (2019) фильмларида бирга ишлаган ва уларни “Барби” (2023) фильмига ҳам таклиф қилган. Аммо актёрлар бошқа фильмнинг суратга олиш ишлари билан банд эди: Шаламе Пол Кингнинг “Вилли Вонка” фильмида ишлаётган бўлса, Ронан “Яйлов” фильмида нафақат рол ўйнаган, балки продюсерлик ҳам қилаётганди.

    Фото: Europa Plus

    Квентин Тарантино — Ума Турман

    Фото: Europa Plus

    Режиссёр ўзининг севимли актрисаси билан 3 та фильм суратга олган —“Жиноий асар” (1994)дан кейин Тарантино “Биллни ўлдириш” (2003) фильмида ҳам бошқа актрисани хаёлига ҳам келтирмаган. Тарантино унга шунчалик садоқатли эдики, Турманнинг ҳомиладорлиги ҳақида билгач, фильмни суратга олишни бир йилга кечиктиради. Бундан ташқари, “Биллни ўлдириш-2” (2004) фильмини яратишда режиссёр актрисага сценарийга жиддий ўзгартиришлар киритишга ҳам рухсат беради.

    Фото: Europa Plus

    Тарантино Турманни Марлен Дитрих билан, ўзини эса унга патологик жиҳатдан ошиқ бўлган режиссёр Жозеф фон Стернберг билан солиштириб, ўз илҳом парисини топганини айтади.

    23.08.2023, 10:17   Изоҳ (0)   11760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Монархни ўлдиринг”: Британия қироллик оиласига уюштирилган энг шов-шувли суиқасдлар

    21.08.2023, 17:45

    “Шрек”даги этик кийган мушукнинг реал ҳаётдаги прототипи — испаниялик актёр Антонио Бандерас ҳақида 14 та қизиқарли факт (фото) 

    21.08.2023, 12:27

    Ташқи кўринишидаги камчиликларни ўзига хос жиҳат деб билиб, бундан уялмайдиган жаҳон юлдузлари (фото)

    21.08.2023, 11:01

    Instagram: 15 нафар фарзандини оммага кўрсатган Ботир Қодиров, қизини узатган Соҳиб Аббосхон, мухлиси тақибига учраётган Ситора Фармонова 

    22.08.2023, 22:15

    Нима учун ижтимоий тармоқларда болаларнинг юзига эможи қўйилади: уларга нимадир хавф солиши мумкинми?

    22.08.2023, 18:58

    “Ўғлим ҳар куни онам қачон келади, деб йиғларди”. Умр йўлдошидан бевақт жудо бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    22.08.2023, 16:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.