Ўзбекистонда бир кунда — 21 август куни мингдан зиёд фуқаро ишга жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, 21 август куни республика бўйича 8 542 нафар фуқаро билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланган. Туман, шаҳар бандлик бўлимлари кўмагида:
- 1 108 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган;
- 27 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган;
- 902 нафар нафақа ёшига етган ишсиз фуқаронинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар “Ягона миллий меҳнат тизими”га киритилди.
Шунингдек, аҳолига энг кўп хизмат кўрсатган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти —165 нафар;
- Самарқанд вилояти —159 нафар;
- Сирдарё вилояти —138 нафар;
- Бухоро вилояти — 129 нафар;
- Тошкент шаҳар — 91 нафар.
Изоҳ (0)