Адлия вазирлиги томонидан Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати 21 август куни давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу намунавий рўйхатда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган 26 та иш турлари бўйича 177 та касблар ва лавозимлар белгилаб берилган. Уларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Жумладан, омбор, ғазна ва бошқа бўлинмаларда раҳбарлик ишлари, фармацевтика соҳасидаги ишлар, муҳандис-кимёгарлик ишлари, кассирлик ишлари, маҳсулотларни сотиш ишлари бўйича касб ва лавозимлар келтирилган.
Маълумот учун, тўлиқ моддий жавобгарлик — тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қилаётган ходимга ишониб топширилган қимматликларнинг бут сақланишини таъминламаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик тури.
Меҳнат кодексининг 343-моддасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланиши назарда тутилган.
Изоҳ (0)