Асқар Исаков “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бунга қадар Аҳаджон Исоқжонов “Ўзтрансгаз” бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Ундан олдин эса Беҳзод Норматов компанияни бошқарди. 2019 йилдан 2021 йилга қадар эса “Ўзтрансгаз”га Улуғбек Саидов раҳбарлик қилди. Ўшанда у “Ўзтрансгаз”нинг сўнгги 2,5 йилдаги бешинчи раҳбарига айланганди. 2016 йил декабрида компанияга бош вазир ўринбосари Эргаш Шоисматов раҳбар этиб тайинланган. 2017 йил августида эса унинг ўрнида Алишер Мустафоев иш бошлаган.
Изоҳ (0)