• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги энерготақчиллик газни четга сотиш ортидан юз беряптими? «Ўзтрансгаз» раҳбари саволга аниқлик киритди

    «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси Беҳзод Норматов Ўзбекистондаги энерготақчиллик мавжуд газни четга экспорт қилиш ортидан юз бераётгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди. У, шунингдек, мамлакат қанча газ сотаётгани ва қанчасини импорт қилаётгани хусусида ҳам маълумот берди.

    Агар олдинги рақамлар билан бу йилги рақамларни таққосласангиз, камида уч баробар оз газ экспорт қилдик. Чунки Ўзбекистонда электр станциялар кўп қурилди, иқтисодиётимиз ривожланяпти, кўп газ истеъмол қиладиган корхоналар пайдо бўляпти, аҳоли сони ўсяпти.

    Кунлар совиб кетиши билан барча давлатларга, шу жумладан, Хитойга қилинаётган газ экспорти ҳам 100 фоизга тўхтатилган ва аҳоли истеъмолига йўналтирилган. Импортга келадиган бўлсак, қиш фаслида қўшни мамлакатлардан газ сотиб оляпмиз. Бу йил харид қилинган газ миқдори ўтган йилги билан бир хил кўрсаткичга эга, — дейди Норматов.

    «Ўзтрансгаз» раҳбари қуйидаги саволларга ҳам жавоб қайтарди.

    Аҳолига етказиб берилаётган газ кўрсаткичи пасаймаган бўлса, нега бу йил вилоятлар марказлари, ҳаттоки пойтахтда ҳам газ етишмовчилиги кузатиляпти?

    — Газ истеъмоли ҳажми бутун республика бўйича ошган. Аммо ресурслар ошмаган. Янги ишлаб чиқариш корхоналари, янги хонадонлар пайдо бўляпти, аммо ресурсларимиз ўша-ўша.

    Газ экспорти қачонгача тўхтатилган?

    — Вазият барқарорлашгунча. Керак бўлса, қиш тугагунча.

    Ўзбекистоннинг чет элга газ сотиш бўйича қандайдир мажбуриятлари борми?

    — Ўзбекистонга инвестиция киритган чет эл корхоналари бор. Ушбу лойиҳалар бўйича маълум мажбуриятларни ўз бўйнига олган. Бу мажбуриятларни бажариш учун қазиб олинаётган газнинг бир қисмини экспорт қиламиз. Илгари улар қазиб олаётган газ 100 фоиз экспорт қилинган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич йил давомида 15—20 фоиздан ошмайди.

    Қачон экспорт қиламиз?

    — Асосан, баҳорда, ёзда ва кузнинг бошларида. Газ ва электр кўп истеъмол қилинмайдиган баланс пайтида шу мажбуриятлар бажарилади.

    Газ муаммоларини бартараф қилиш учун қандай ишлар қилиняпти?

    — Айтиб ўтганимдек, биринчи навбатда, экспортни тўхтатдик. Импорт ҳажмларини ошириш бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Катта ҳажмда газ истеъмол қиладиган катта корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатяпмиз. Масалан, цемент заводлари, Максам-Чирчиқ, Фарғона азот, Навоий азот корхоналари фаолияти тўхтатилди. Бундан бўшаган барча ресурслар аҳоли истеъмолига йўналтирилмоқда.

    Нима учун айнан бу корхоналар танланди?

    — Чунки, биринчидан, улар кўп газ истеъмол қилади, иккинчидан улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотни импорт қилса бўлади. Яна бир чора — метан газ заправкалари фаолиятига киритилган чекловлар. Ўйлайманки, аҳолимиз бу вақтинчалик чекловларни тўғри тушунади. Бу орқали биз ўша заправка атрофидаги аҳоли пунктларини газ билан таъминлашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳаво ҳарорати яхшилангани сари бу чекловлар аста-секин бартараф этилади ва заправкалар фаолияти тўлиқ тикланади.

    09.12.2022, 19:50   Изоҳ (0)   13526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Президентга газ ва электрдаги муаммолар бўйича ҳар соатда ҳисобот киритилмоқда» — Шерзод Хўжаев

    09.12.2022, 18:10

    Марказий банк киберхавфсизлик марказининг веб-сайтини ишга туширди

    09.12.2022, 17:31

    «Ўзбекнефтгаз»: Uzbekistan GTL заводи дунёнинг энг нуфузли S&P Global Energy Awards мукофоти ғолиби бўлди

    09.12.2022, 17:20

    Ўзбекистонда Янги йил байрами кунида ҳам чироқ ўчадими? Энергетика вазири ўринбосари жавоб берди

    09.12.2022, 16:52

    «Коррупционэрларни лаънатлаймиз, лекин уларни порахўр қилаётган биз ўзимиз-ку» — Муфтий Нуриддин Холиқназаров

    09.12.2022, 16:48

    Абдулҳамид султон қаҳва ичган пиёла, Отатурк косаси: Усмонийлар меъморчилигини ўзида сақлаган тарихий шаҳар — Заъфаронга фотосаёҳат

    09.12.2022, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.