Россия қўшинлари Чернигов марказига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда вилоят маъмурияти раҳбари Вячеслав Чаус.
Дастлабки маълумотларга кўра, шаҳарга баллистик ракета учирилган. “Суспилне Чернигов”нинг воқеа жойидаги мухбирига таяниб ёзишича, зарбалар оқибатида қурбонлар ва яраланганлар бор.
“Труха-Украина” Telegram канали хабарига кўра, драма театри биносига зарба берилган, у ерда дрон ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазмаси бўлиб ўтганди.
ОАВ зарбалар оқибатида олти киши ҳалок бўлгани, 11 киши яралангани ҳақида ёзмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский Черниговга берилган зарбага муносабат билдирди.
“Террорчи давлат билан қўшничилик мана шу, биз бутун дунёни бунга қарши бирлаштирмоқчимиз. Россия ракетаси шаҳарнинг тўғридан тўғри марказига тушди. Россия оғриқ ва йўқотишлар кунига айлантирган одатий шанба. Ўлганлар бор, ярадорлар бор”, — деб ёзган Зеленский.
Изоҳ (0)