Тилла тақинчоқларни ноқонуний равишда Ҳиндистон ҳудудига олиб киришга уринган Ўзбекистон фуқаролари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Ҳиндистон Божхона департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Индира Ганди номидаги халқаро аэрпортда Тошкентдан учиб келган беш нафар эркак ва уч нафар аёл текширувдан ўтказилган. Уларнинг ёнидан умумий оғирлиги 5,3 килограммга тенг 50 дона тилла занжир топилган.
Ушбу заргарлик буюмлари юк аравачаси панелига қотирилган металл қути ичига яширилган бўлган.
“Мусодара қилинган мазкур тилла тақинчоқларнинг тахминий қиймати 2,92 крор рупийга (35 минг АҚШ доллари атрофида) тенг”, — дейилади хабарда.
Апрель ўрталарида Ҳиндистонда Индира Ганди аэропортидан 3,2 килограмм олтинни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик эркак ушланган эди. Ўзбекистон фуқароси Дубай рейсини амалга ошириш учун Чандигарҳ аэропортига қочиб кетган пайти қўлга тушган.
Изоҳ (0)