Британия музейидан ўғирланган Рим тақинчоқларини интернетда 40 фунт стерлингга (50 доллар) сотмоқчи бўлишди. Бу унинг ҳақиқий қийматидан минг баробар паст, деб ёзади Тhе Daily Telegraph.
Музей ўз коллекциясидан бир қанча буюмлар йўқолганини кеч сезган. Экспонатлар етти йил олдин ғойиб бўлган, бироқ ходимларнинг ҳеч бири уларнинг йўқолганини сезмаган, чунки музейда тўлиқ каталог бўлмаган.
Воқеа шов-шув келтириб чиқарганидан сўнг, музей ходимлари ўзлари қидирувни бошладилар. Натижада ўғирланган нарсаларнинг кўпчилиги интернетда сув текинга сотилаётгани маълум бўлди.
“Ярим қимматбаҳо оникс тошидан ясалган битта Рим заргарлик буюми 2016 йилдаёқ 40 фунт стерлинг ёки 50 АҚШ долларига сотувга қўйилган”, — деди музей вакили.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, тошнинг ҳақиқий нархи 25 дан 50 минг фунт стерлинггача (32 дан 64 минг долларгача) бўлса-да, етти йил давомида ҳеч ким тақинчоқни сотиб олмаган.
Британия музейидаги ўғриликда музейнинг собиқ ходими Питер Хиггс гумонланмоқда. У музейда 30 йил ишлаган ва ички текширувдан сўнг ишдан бўшатилган. Хиггснинг оиласи барча айбловларни рад этмоқда.
Ҳозирда тергов Лондон полициясининг Иқтисодий ва жиноий бўлими томонидан олиб борилмоқда. Етказилган зарар миқдори 80 миллион фунт стерлингни (102 миллион долларни) ташкил қилиши мумкин.
Изоҳ (0)