Пентагон биологик таҳдидлардан ҳимояланиш ҳолати ҳақида ҳисобот тайёрлади.
Ҳисоботда маълум қилинишича, Россия ва Шимолий Корея фаол ҳужумкор биологик қурол дастурларини қўллаб-қувватламоқда.
“Хитой, Россия, Шимолий Корея ва Эрон ҳалокатли токсинлар ва патогенларни яратишда давом этаётган бўлиши мумкин. Синтетик биология ва пептид моддасининг синтезидаги ютуқлар бу давлатларга кенг кўламли янги токсинларни ишлаб чиқишга имкон бериши мумкин”, — дейилади ҳисоботда.
Пентагон, шунингдек, Россия совет давридаги биоқурол яратиш бўйича дастурларни давом эттираётганини, уларнинг қисқартирилганлиги тўғрисида далиллар келтирмагани, шунингдек, икки томонлама биологик тадқиқотларни яширишда давом этаётганини таъкидлади.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Қўшма Штатлар навбатдаги пандемияга тайёргарлик кўраётганликда ва янги вирус мутацияларини излаётганликда айблаган эди.
Изоҳ (0)