Ўзбекистонда 23 та меҳрибонлик муассасаларининг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда АОКАда Миллий гвардия раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, меҳрибонлик муассасаларидан жами 2 448 нафар тарбияланувчи чиқарилган. Меҳрибонлик муассасаларини битирганлардан 225 нафарининг бандлиги таъминланди.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги 13 та гўдаклар уйларида 531 нафар бола тарбияланган, ҳозирга қадар 676 нафари оилага чиқарилган, 481 нафари қабул қилинган. Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 360 та психологик тадбирлар ўтказиб, унга 2 400 нафардан зиёд болалар ва тутинган ота-оналар жалб этилди.
Шунингдек, фуқароларга телефон орқали маслаҳат бериш фаолияти йўлга қўйилди.
Изоҳ (0)