Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 22,81 сўмга пастлаб, 12 066,19 сўм бўлди. Евро 88,87 сўмга пастлаб, 13 120,78 сўм бўлди. Рубль 5,12 сўмга ошиб, 130,02 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 12 089,00 сўм бўлганди. Рубль ҳам ошиб, евро пастлаганди.
Мамлакатда доллар курси 10 августдан буён 12 минг сўмдан юқори бўлиб турибди.
Изоҳ (0)