АҚШ Молия вазирлиги Россия, Қозоғистон ва Словакия компанияларига “Шимолий Корея билан алоқаси” учун санкциялар жорий қилди.
Учта компания Словакия фуқароси Ашот Мкртичевга алоқадор экани айтилмоқда. Мкртичев март ойида Шимолий Корея расмийлари билан Россияга фуқаролик самолётлари, хом ашё ва бошқа товарлар эвазига “йигирма турдаги қурол ва ўқ-дорилар” етказиб бериш бўйича музокаралар олиб боргани учун санкцияланган эди.
Қозоғистоннинг Defens Engineering МЧЖ, Россиянинг “Верус” МЧЖ ва Словакиянинг Versor s.r.o компанияси санкциялар рўйхатидан жой олган.
АҚШ Молия вазирлиги санкциялари одатда мамлакат юрисдикциясидаги активларни музлатиб қўйишни англатади.
Изоҳ (0)