Украина президенти Владимир Зеленский 291 юридик шахсга қарши ўн йилгача муддатга санкция киритди. Бу рўйхатдан Қозоғистоннинг икки компанияси ҳам ўрин олди. Бу ҳақда “Пресс.кз” хабар берди.
Санкциялар рўйхатига Остонада рўйхатдан ўтган ITC-Астана масъулияти чекланган жамияти киритилган. Маълумотларга кўра, 2013 йилдан буён кичик корхона чакана савдо билан шуғулланади.
Кокшетау шаҳрида рўйхатдан ўтган “Тинис” акциядорлик жамияти ҳам шундай рўйхатга киритилган. У давлат мудофаа буюртмасини бажаради ва ишлаб чиқаришнинг асосий қисми авиацияга тегишли.
“Тинис” компаниясининг тўлиқ улуши Kazakhstan Engineeringъга тегишли бўлиб, у ўз навбатида “Самрук-Казйна” акциядорлик жамиятига қарашли. У 2008 йилда Қозоғистон президентининг фармони билан ташкил этилган. Жамғарманинг ягона акциядори Қозоғистон ҳукумати ҳисобланади.
Рўйхатга Грузиянинг Georgiaн Airways авиакомпанияси ҳам киритилган. Санския Россияга парвозлар қайта тикланиши фонида қўлланилган.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Қозоғистон компанияларига қарши санкциялар жорий этиш ниятида экани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)