Бугун КХДР ва Жанубий Кореяда Кореянинг япон босқинидан озод қилинганининг 78 йиллиги нишонланмоқда.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл тантанали нутқида ядро қуролидан воз кечиш эвазига КХДРга гуманитар ёрдам кўрсатиш ташаббусини яна бир бор илгари сурди.
Юн Сок Ёлнинг айтишича, КХДР томонидан ядровий ракета таҳдидини бартараф этиш учун Жанубий Корея, Япония ва АҚШ ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашинуви зарур.
“Биз тинчликни жасоратли улкан кучлар асосида қурамиз. Биз Шимолий Корея ҳукумати ўз халқи ҳаётини яхшилаши учун ядровий қурол ва ракеталарни эмас, балки мулоқот ва ҳамкорлик йўлини танлаши учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни давом эттирамиз”, — деди Юн Сок Ёл.
Ўтган йили Юн Сок Ёл илк марта Шимолий Кореяни гуманитар ёрдам эвазига ядро қуролидан воз кечишга чақирганди. Бунга жавобан КХДР етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон мамлакат бу таклифга рози бўлмаслигини айтган.
Изоҳ (0)