Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янгиланган маълумотларига кўра, Доғистон пойтахти Махачқалъадаги ёнилғи қуйиш шохобчасида юз берган ёнғин оқибатида 105 киши жабрланган, улардан 35 нафари ҳалок бўлган.
Россия ФВВнинг 70 дан ортиқ ходими Махачқалъадаги ёнғин жойида тузилмаларни демонтаж қилиш ва қурбонларни қидиришда давом этмоқда.
15 август куни Доғистон бўйлаб бир кунлик мотам эълон қилинди.
Махачқалъада 15 августга ўтар кечаси “Глобус” савдо маркази яқинидаги автосервис биносида кучли портлаш содир бўлган. ОАВга кўра, портлашдан сўнг ёнғин бошланган ва олов ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳам ўтган. Доғистон раҳбари Сергей Меликов портлаш дастлаб Махачқалъа чеккасидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида содир бўлгани ҳақида ёзди.
Аввал ҳодисада 27 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди.
Портлаш ва ёнғиннинг аниқ сабаблари ҳозирча ўрганилмоқда.
“Ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув ўтказмоқда, якунда адолат қарор топиши ва доғистонликларнинг хавфсизлиги таъминланиши учун ҳамма нарса қилинади”, — деди Меликов.
Изоҳ (0)