• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Актёрлик соҳасида таҳсил олмаган бўлса-да, дунё бўйлаб машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    “Яндекс Дзен” кино соҳасида муваффақиятга эришиш учун, албатта, ушбу йўналиш бўйича олий маълумотга эга бўлиш шарт эмаслигини ўз мисолида кўрсатиб берган актёрлар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

    Том Круз

    Фото: “Яндекс.ру” 

    Ёшлигиданоқ актёр бўлишни орзу қилган инсонлар бор. Голливуд юлдузи Том Крузнинг режалари эса умуман бошқача бўлган. У руҳоний бўлишни хоҳлаган ва шунинг учун 14 ёшида семинарияга ўқишга кирган. Бироқ актёр Нью-Йоркда бўлганида имкониятдан фойдаланишга қарор қилди ва унинг харизмаси эътиборни жалб қилиш учун етарли бўлишига умид қилиб, турли хил кастингларга боришни бошлади.

    У ўзининг биринчи катта ролини 19 ёшида, бош қаҳрамон ролини Брук Шилдс ўйнаган “Туганмас севги” драмасида ижро этди. Ўша пайтдан бошлаб Том Круз ҳеч қандай актёрлик дарсларига қатнамади, ҳатто бу соҳада махсус маълумотга ҳам эга бўлмади. Кўп йиллик тажриба унга ижодий қобилиятларини кенгайтиришга ёрдам берди.

    Хоакин Феникс

    Фото: “Яндекс.ру” 

    Хоакин Феникс ижро этган Joker ролини томошабинлар севиб қолди ва актёр бу образи туфайли “Гладиатор” фильмида чиққандан кейин ҳам кўпроқ муҳокама қилина бошлади. Кўпчилик учун Феникснинг актёрлик соҳасида таҳсил олмагани ажабланарли эди.

    Хоакин 70–80 йилларда мунозарали “Худо фарзандлари” диний ҳаракати аъзолари бўлган оилада ўсган. Унинг ота-онаси бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрадиган ҳипстер турмуш тарзини олиб борган. Хоакиннинг акаси Ривер актёр бўлишни истаган, бироқ унинг ўзида бундай истак йўқ эди. Бу актёр акаси туфайли “Етти ака-ука учун етти келин” сериалида эпизодик ролини олганида содир бўлди. Кейинчалик Хоакин ҳаётини актёрлик билан боғламоқчи эканлигини тушуниб етди.

    Кристиан Бэйл

    Фото: “Яндекс.ру” 

    “Нега мен бу ишни қилмаяпман” — Кристиан Бэйл айнан шундай фикрлар билан актёрлик соҳасига кириб келди. Актёр ўзини бу соҳада синаб кўрмаслик учун ҳеч қандай сабаб кўрмади, шунинг учун бу қадамни ташлашга қарор қилди ва 12 ёшида ўзининг биринчи фильми — “Мио, менинг Миом” лойиҳасида рол ижро этди. Кристиан бу соҳа орқали пул ишлашни бошлаганида, тўхтай олмаслигини тушуниб етди, чунки у оиласига моддий ёрдам бериш имкониятига эга эди.

    Актёр бир пайтлар ушбу мутахассислик бўйича таълим олиш ҳақида ўйлаганини, бироқ ҳамкасблари унга бу нарсасиз ҳам муваффақиятга эришиш мумкинлигига ишонтиришгани ҳақида сўзлаб берган.

    Женнифер Лоуренс

    Фото: “Яндекс.ру” 

    Женнифер Лоуренс 2013 йилда “Менинг севгилим ақлдан озган” фильмидаги роли учун “Энг яхши актриса” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритган ва замонавий кино оламида энг кўп талабга эга актрисалардан бири ҳисобланади.

    Кўпчилик учун қадрли бўлган ҳайкалчани қўлга киритган актриса актёрлик маълумотига эга эмас. Бундан ташқари, у 14 ёшида мактабдаги ўқишини ташлаб кетгани учун ўрта маълумотли ҳам бўла олмади.

    Лоуренснинг сўзларига кўра, у ёшлигидаёқ актёрлик соҳаси нафақат унинг келажакдаги иши, балки касби эканлигини ҳам ҳис қилган. Актриса сценарийни ўқиб кўриб, у ёки бу қаҳрамон ролини қандай ижро этиш кераклигини кўра олган. Актриса кимнингдир ёрдамига муҳтож бўлмаган.

    Бироқ кичкина Женнифер учун ота-онасини уни қўйиб юборишга ва мактабдаги ўқишини ташлашга кўндириш осон эмас эди. Улар ҳатто актрисани ақлдан озган деб ўйлашди. Актриса ўз қароридан ҳеч қачон афсусланмаслигини айтган.

    Шарлиз Терон

    Фото: “Яндекс.ру” 

    Шарлиз Терон вояга етгунга қадар кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирган. У Жанубий Африкада, онасига тез-тез қўл кўтарадиган золим отасининг қўлида ўсган. Кунларнинг бирида унинг онаси бундай муносабатга дош бера олмаслигини тушуниб етди ва ўзини ҳимоя қилиш учун уни отиб қўяди. Бу воқеалар кичик Шарлизга таъсир қилди, аммо у кучли шахс сифатида ўсишга муваффақ бўлди. Аслида, унинг Голливудга бориши осон бўлмади.

    У дастлаб АҚШга модел сифатида кўчиб ўтгандан сўнг, балерина бўлишни мақсад қилган. Бироқ унинг бу орзуси амалга ошмади ва кейин ҳаёт унга ўзини кўрсатиши учун яна бир имкониятни берди. Шундан кейин у турли фильм, лойиҳаларнинг суратга олиш жараёнларида иштирок этди. 

    Генри Кавилл

    Фото: “Яндекс.ру” 

    Генри Кавилл — Supermen ва Ведмак каби қаҳрамонларни гавдалантиргани билан танилган машҳур актёр. Кавиллнинг режаси актёр бўлиш эмас, балки Қадимги Миср тарихини ўрганишни ўз ичига олганини кам инсон билади. Бироқ бу болаликдаги орзу бўлиб қолди, актёр мактаб театри саҳнасида ўзини синаб кўрди ва унинг ўрни шу соҳада эканини тушуниб етди. Генрининг Рассел Кроу билан учрашуви унинг бу йўналишда маълумотга эга бўлмаган бўлса-да, кино саноатига кириб келишига катта туртки бўлди.

    Актёрнинг сўзларига кўра, у “Гладиатор” фильмида бош ролни ижро этган актёр Кроунинг имзо чеккан суратини ҳеч қачон ёдидан чиқармайди.

     “Ҳурматли Генри, минг чақиримлик йўл зўрға сезиладиган қадамдан бошланади. Рассел”, — деб ёзилган эди сурат остига.

    12.08.2023, 20:27   Изоҳ (0)   19638
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Катта бюджетли фильмлардаги кулгили ва муваффақиятсиз чиққан гримлар (фото)

    12.08.2023, 18:15

    Она бўлиш машаққати: Приянка Чопра оғир касалликни бошдан кечиргани ва чақалоғи 100 кун реанимацияда ётгани ҳақида сўзлаб берди

    12.08.2023, 12:50

    Етти йиллик можаролардан сўнг: Голливуд юлдузлари Анжелина Жоли ва Бред Питт ажрашди

    12.08.2023, 10:05

    Instagram: Қайнонасининг туғилган кунини нишонлаган Фаррух Зокиров, “свет” ўчишидан нолиган Нилуфар Усмонова, Марям Тиллаеванинг 10 минг долларлик сумкаси

    11.08.2023, 22:40

    Дунёдаги энг бой инсон қандай яшайди: Илон Маскнинг биографи унинг кичкина уйи суратини тақдим этди (фото)

    11.08.2023, 19:50

    “Пропискасиз яхши ишга жойлашолмаганман” — ижара азобини тортган, 15 000 доллар мукофот олган ва курсдоши билан оила қурган Юлдуз Турдиева 38 ёшда (фото, видео)

    11.08.2023, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.