АҚШнинг Мичиган штатидаги авиашоуда МиГ-23 қирувчи самолёти манёвр пайтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Детройт аэропорти матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/surayyo2/photo_2023-08-14_10-14-25.jpg)
Самолёт учувчиси ва йўловчиси омон қолди, улар катапульта воситасида ирғиб чиқиб, парашют билан сакрашга муваффақ бўлган. Самолётнинг ўзи тураржой яқинидаги автотураргоҳга қулаган. Ҳодиса сабаблари номаълум.
Йўловчи ва учувчи жабрланмаган бўлса-да, касалхонага ётқизилган.
12 август куни Россиянинг Калининград вилоятида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учраганди. Экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Авариянинг дастлабки сабаби сифатида техник носозлик кўрсатилган, самолёт ўқув парвозини амалга ошираётган эди. Қирувчи кимсасиз жойга қулаган.
Изоҳ (0)