Эрон жанубидаги Шероз шаҳрида номаълум шахс Шоҳ Черах мақбарасига бостириб кириб, ўт очди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
13 август куни ҳужумчи мақбарага бинонинг жанубий дарвозаси орқали кирди ва отишма бошлади, дейди расмийлар. Бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди.
Отишма содир этган шахс воқеа жойида қўлга олинди. Унинг қўлида автомат ва 240 та ўқ солинган саккизта ўқдон бўлган.
Фарс вилоятида жойлашган ва шиа мазҳабидагилар учун энг муҳим зиёратгоҳлардан бири Шоҳ Черах 2022 йил 26-октябрь куни ҳам худди шундай ҳужумга учраган эди. Ўшанда қурол кўтарган одам зиёратчилар ва мақбара ходимларини ўққа тутган — 13 киши ҳалок бўлган, 40 киши яраланган.
Изоҳ (0)