Собиқ депутат, жамоатчилик фаоли Қобул Дусов Facebook’даги саҳифасида ўзининг қидирувда эканини ёзиб, “Тошкент вилояти ХТБни деб қидирувга берилдим. Топсанглар мени тутиб беринглар мелисаларга, илтимос. Бир йилдан бери қидирувда эканмиз”, дея хабар қолдирди.
“Дарё” собиқ депутат қолдирган хабар бўйича Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов билан боғланиб, Қобул Дусовнинг қидирувга берилгани рост ёки ёлғонлигини сўради.
Бири сарказм қилган, бошқаси ҳайп учун тарқатган, уни айрим каналлар илиб олган ва ҳоказо, — дейди Шоҳрух Ғиёсов собиқ депутат ва жамоатчилик фаоли қидирувга берилганини инкор этар экан.
Ички ишлар вазирлиги аввалроқ блогерлар Санжар Икромов ва Шерали Комиловни қидирувга берганди.
Таъкидланишича, Санжар Хўжа тахаллуси билан танилган Санжар Икромов Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) бўйича, блогер Шерали Комилов эса Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) ҳамда 140-моддаси 3-қисмининг “а” банди (ҳақорат қилиш жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда) билан айбланмоқда.
Изоҳ (0)