“Реал” дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат сабабли сафдан чиқди.
“Қаймоқранглилар”нинг расмий сайти хабар беришича, футболчи Мадрид клуби машғулотлари вақтида жароҳат олган. Тибо кўзида ёш билан машғулотларни тарк этган.
Бельгиялик голкипер тиббий кўрикдан ўтмоқда. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум эмас.
Куртуа Ла Лиганинг ўтган мавсумида 31 ўйин ўтказиб, 29 та гол ўтказиб юборган.
Изоҳ (0)