Футбол бўйича араб клублари ўртасидаги Чемпионлар Кубоги баҳсининг ярим финалида “Ан-Насср” Ироқнинг “Шорта” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса “Ан-Насср” ҳисобни очди. 75-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан унумли фойдаланди. Ушбу гол ўйин якунига қадар ягоналигича қолди ва Ар-Риёд жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа “Ан-Насср” араб клублари ўртасидаги Чемпионлар Кубоги финалига йўл олди.
Иккинчи ярим финалда Саудия клублари “Ал-Ҳилол” ва “Аш-Шабоб” финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Чемпионлар Кубоги
9 август, чоршанба
“Шорта” Ироқ – “Ан-Насср” Саудия Арабистони 0:1
Гол: 0:1 – Роналду (75, пенальти).
“Ал-Наср”: Ал-Акиди, Ал-Ганам, Лажами, Маду, Алекс Теллес, Ал-Ҳайбари, Марсело Брозович, Секо Фофана, Талиска, Садио Мане, Криштиану Роналду.
Изоҳ (0)