UFC жангчиси Деррик Льюис ташкилот билан шартномасини янгилади.
![](/static/gettyimages-1411917298-1024x1024.jpg)
38 ёшли спортчи яна 8 та жанг учун шартнома имзолаган.
Льюис сўнгги бор июль ойида октагонга кўтарилиб, биринчи раунднинг 33-сониясида Маркос Рожерио де Лимани нокаутга учратганди.
Ушбу ғалабадан сўнг Деррик ташкилотдаги сўнгги жангини ўтказганини маълум қилганди.
Деррик Льюис MMA’да 39 та жанг ўтказган ва ундан 27 тасида ғалаба қозонган.