Қозоғистон Республикаси биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг эксклюзив автомобили 222 миллион тенгега (тахминан 497 минг доллар) сотувга қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Nur.kz нашри машинанинг баҳоси арзонлашганини маълум қилди.
Сотувчи 1993 йилда Германияда буюртма асосида ишлаб чиқарилган Mercedes 600 SЕL (Sonderschutz) GUARD B7 учун 220 миллион тенге (тахминан 493 доллар) сўрамоқда.
“Унинг кузови зирҳли капсулалар билан мустаҳкамланмаган. Машина Калашников автомати ва снайпер ўқларига бардош бера олади. Зирҳли капсула тўғридан тўғри 4 килограмм тротил эквиваленти бўлган портловчи қурилма портлашидан ҳимоялайди. Бундан ташқари, ёнғинни ўчириш тизими мавжуд”, — дейилади сотув эълонида.
Шунингдек, салон шовқиндан холи экани, машина шиналари ўққа тутилса ҳам, таъқибдан қоча олиши айтилган.
Худди шундай Mercedes S600 Guard Грузиянинг собиқ президенти Эдуард Шеварднадзенинг ҳаётини сақлаб қолган эди. Унинг машинасига граната ва оғир пулемётлар билан ҳужум қилинган, бироқ сиёсатчи жабрланмаган.
Сотувчига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг ҳам худди шундай машинаси 1,3 миллион еврога сотилган.
Изоҳ (0)