• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қозоғистон

    “Биз мустақил давлатмиз”: Қирғизистон президенти АҚШ сенаторига жавоб қайтарди 

    АҚШ Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари Роберт Менендез Қирғизистон президенти Садир Жапаровга мактуб йўллаб, Россияга қарши санкцияларга амал қилишга чақирганди. Жапаров сенаторнинг ушбу чақириғига жавоб қайтарди.

    Фото: Қирғизистон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси

    Жапаров сенаторнинг мактубини Қирғизистонга босим ўтказиш ва ўз томонига оғдириш сифатида баҳолашини айтди. 

    “Сенаторнинг мактубига келсак, менга кўплаб таниқли сиёсатчилардан хатлар келади. Буни Қирғизистонга босим ўтказиш ва бизни ўз томонига тортиш учун оддий баҳона деб биламан. Аммо бунга йўл қўймаймиз. Биз мустақил давлатмиз. Барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли муносабатларни давом эттирамиз. Биз кўп векторли ташқи сиёсат олиб борамиз. Россия ва Украина масаласида биз бошиданоқ нейтрал позицияда эканимизни билдирдик. Келажакда ҳам бу позицияга амал қиламиз”, — деди сиёсатчи.

    Шунингдек, Жапаров Қирғизистон компанияси томонидан ташилган Хитой дронлари Қозоғистонда қўлга олингани ҳақидаги маълумотга ҳам илк бор изоҳ берди.

    “Россия ва Хитой кичик Қирғизистонга қарам эмас. Бу давлатлар аллақачон қўшни. Улар орасида 4000 километр умумий чегара мавжуд. Россия истаса, денгиз орқали вагонларда ёки баржаларда хоҳлаган молини олиб келиши мумкин. Ҳа, Қозоғистонда Қирғизистон компаниясига тегишли дрон кўринишидаги юк қўлга олинди. Компаниянинг тушунтиришича, бу дронлар қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган. Аммо шунга қарамай, энди биз дронларни экспорт қилишни тақиқлаймиз”, — деди у.

    Сенаторнинг мактубида нималар ёзилганди?

    Менендез Жапаровга ёзган мактубида Қирғизистон Россияга санкциялардан қочишга ёрдам берганини ёзди.

    “Ҳукуматингиздан санкциялардан бўйин товлаш ҳақидаги жиддий айбловларни зудлик билан текшириб кўришни ва ҳудудингиз орқали ноқонуний товарлар оқимининг олдини олиш учун янада мустаҳкам қадам қўйишни сўрайман”, — деб ёзади у.

    Менендез фикрича, Қирғизистон Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашга қодир эмас, деган хавотирлар бор. У бу Қирғизистоннинг демократиядан чекиниши ва инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда бузилишининг аломати эканини айтган.

    “Бир вақтлар Марказий Осиёда демократиянинг ёрқин нури бўлган Қирғизистон автократия сари хавфли йўлдан бормоқда. Сиздан мустақил оммавий ахборот воситалари ва журналистларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлашни, қамоқдаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини озод қилишни сўрайман”, — дейди сенатор.

    АҚШ Қирғизистонга қандай санкциялар киритди?

    20 июль куни АҚШ Қирғизистоннинг тўртта ширкатига Россияга электрон компонентлар ва бошқа технологиялар экспорт қилгани, уларнинг бир қисми Россия мудофаа сектори томонидан қўлланилганини айтиб, санкциялар киритди.

    Бунга жавобан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “на Қирғизистон, на давлат тузилмалари ва компаниялари” Россияга санкцияланган маҳсулотларни етказиб бермаётганини, бироқ айни пайтда текширув ўтказишга ваъда берганини билдирди.

    Украина ҳам жорий қилинган санкцияларга муносабат билдирди

    Қирғизистон элчиси Идрис Қодирқулов Украина Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Россияга товарларнинг реекспорт қилиниши нодўстона ҳаракат бўлишидан огоҳлантирилди.

    Қозоғистонга қандай алоқаси бор?

    2023 йил май ойида Қозоғистон ҳудуди орқали Қирғизистондан Россияга дронларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш бўлди. Чегарачилар 14 та дронни қўлга олди, уларнинг ҳар бири, тахминан 6 миллион тенге туради. Божхона хизмати Қирғизистондан етказиб берувчининг бундай товарларни етказиб бериш учун лицензияси йўқлигини аниқлади, шу боис дронларни Қозоғистон томони мусодара қилди.

    09.08.2023, 18:40   Изоҳ (0)   19118
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига нисбатан санкция қўлламоқчи

    26.03.2023, 23:30

    Қирғизистон АҚШдан санкциялар таҳдиди фонида Россияга экспортни текширишни бошлади

    20.07.2023, 13:00

    АҚШ сенатори Қирғизистон президенти ҳукуматини кескин танқид қилди

    09.08.2023, 17:30

    Қозоғистонда аҳолининг ўртача иш ҳақи қанча?

    08.08.2023, 17:45

    Нурсултон Назарбоевнинг зирҳли автомобили сотувга қўйилди

    08.08.2023, 12:15

    Хорватиянинг Қозоғистондаги элчиси полицияга мурожаат қилди (видео)

    08.08.2023, 00:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.