• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Отаси машҳур бўлганини кўра олмаган, ҳарбий бўлиш насиб этмаган ва биринчи турмуши омадсизликка учраган Улуғбек Қодиров 40 ёшда (фото, видео)

    Улуғбек Қодиров бу йил 40 ёшни қаршилаган бўлишига қарамай ҳамон ошиқ йигитлар ролини маромига етказиб ижро этади. Маълум сабабларга кўра, бир муддат ижоддан йироқлашган актёр яна кинога қайтди. Тасодифан санъат оламига кириб келган Улуғбек Қодиров фаолияти давомида қандай қийинчиликларга учраган. Келинг, бу ҳақда атрофлича маълумот берамиз.

    “Кўричак сабаб ҳарбий бўлолмаганман”

    Носир ва Фарида Қодировалар кенжа ўғилларининг ҳарбий соҳа вакили бўлишини орзу қилишади. Чунки унинг бўйлари баланд, спортга бўлган қизиқиши ҳам юқори эди. Афсуски, ёш Улуғбекка ҳарбий бўлиш насиб этмади.

    Фото:  Instagram / @ _улугбеккадиров

    — Ота-онам ҳақиқатан ҳам ҳарбий бўлишимни орзу қилишганди. 15 ёшимда Тошкентдаги Суворов номли ҳарбий билим юртига ўқишга кирдим, аммо уни битириш менга насиб қилмади. Кутилмаганда кўричак бўлиб қолдим. Жарроҳлик операциясидан кейин шифокорлар жисмоний машқлар бажаришни маълум муддатга тақиқлашди. Ота-онам мени оддий мактабга қайтаришга қарор қилишди. Шундай қилиб, ҳарбийлик касби ҳақидаги орзу ўз-ўзидан барҳам топди. Аммо болалигимдан спортга қизиқишим юқори бўлган. Аммо ўзим ҳам, атрофимдаги инсонлар ҳам актёр бўлишимни хаёлларига келтиришмаган.

    Фото:  Instagram / @ _улугбеккадиров

    Болалигим бошқаларникидан фарқли ўтган деёлмайман. Ота-онам кун бўйи ишда бўлишарди, биз эса уйда қолардик. Онам уй ишларини барчамизга бўлиб кетарди. Ҳамма зиммасига юклатилган ишни қилишга мажбур эди. Дадам ўқимишли инсон бўлгани учун “Саодат” журналига обуна бўларди. Ишга кетаётганда журналнинг қайси саҳифаларини ўқишимизни ҳам белгилаб кетишарди, — дейди актёр Улуғбек Қодиров. 

    “Артист бўламан, қоним тўкилди”

    Санъат институтига ҳужжатларимни тасодифан топширганман. Институт биноси олдида рўй берган воқеани тақдирнинг белгиси сифатида қабул қилганман.

    Фото:  Instagram / @ _улугбеккадиров

    — Баҳорнинг илиқ кунларининг бирида дўстларим билан Тошкентдаги Алишер Навоий номли миллий боғга айлангани бордик. Ўша кунлари онам менга янги пойабзал олиб бергандилар. Кўп юрганимдан туфли оёғимни шилиб ташлади. Аммо юришдан тўхтамадим. Шунда хаёлимга санъат институтининг олдига етиб олсам бўлди, деган фикр келди. Институт биноси олдига етиб борганимда, оёғим янада, кўпроқ қонай бошлади. Бу қон институт дарвозаси олдига тўкилди. Ўша куни кечқурун онамга “Санъат институтига ҳужжат топшираман!” деб айтдим. Онам “Бу нима деганинг?” деб ҳайрон бўлдилар. “Қоним тўкилган жойга ўқишга кирмасам бўлмайди” дея жавоб берганман”, — дейди Улуғбек Қодиров.

    “Илк ролим эпизод бўлган”

    Актёр 2000 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига қабул қилинган. У институтнинг энг кўркам талабаларидан бири бўлишига қарамай, кўпчилик унинг саҳнага мослашиб кетишига шубҳа қилганди. Бунга актёрнинг инжиқлиги ва бир оз жиззакилиги сабаб бўлган бўлса ажабмас.

    Фото:  Instagram / @ _улугбеккадиров

    — Илк ролимни 2001 йили “Аёл зоти” сериалида ижро этганман. “Кастингдан ўтдинг”, дейишганида роса хурсанд бўлгандим. Аммо кичик эпизодга тасдиқлашган экан. Камера қаршисида ҳаяжон албатта бўлган, аммо ролга мослашишим қийин кечмаган. 2004 йили институтни битиргандан сўнг кетма-кет янги фильмларга таклифлар бўлди. “Девона” ва “Сарвиноз” фильмларида суратга тушганимдан кейин одамлар таний бошлашди, — дейди актёр.

    “Отамдан айрилиб қолдик”

    Актёрнинг муваффақиятли роллари кўп, аммо унинг танилишида “Сарвиноз” ва “Бахт учун миллион” роллари кўпроқ ҳисса қўшган. Чунки 2005 йилда унга “Йилнинг энг яхши актёри” номинациясида ғолиблик насиб этган. 

    Фото:  Instagram / @ _улугбеккадиров

    — 2004 йили ижодимдаги энг баракали йиллардан бири бўлган. Аммо ҳаётимда оғир жудолик бўлгани билан ҳам хотирамда қолиб кетган. Чунки энди танилиб, фильмларим намойиш этилаётган паллада отамдан айрилиб қолганмиз. Отамга фильмларимни кўриш, премьераларда олд қаторда ўтириб, томоша қилиш насиб этмаган. Бундан кўп афсусланаман, — дейди актёр Улуғбек Қодиров.

    Улуғбек Қодиров бир ой яшаб, ажрашган...

    Фото: Instagram

    Актёр Улуғбек Қодиров 2012 йилнинг сентябрь ойида ота-онасининг қистови билан уйланган. Тўй катта дабдаба билан ўтган бўлишига қарамай, куёв бир ойдан кейин ажрашишга қарор қилган. Миш-мишларга қараганда, бунга келинни ёқтирмай уйлангани сабаб бўлган. 2013 йилнинг апрель ойида эса актёр “Шаҳризода” гуруҳининг аъзоси Азиза билан оила қурган. Улар 2014 йили қиз, 2016 йилда эса ўғил фарзандли бўлишганини маълум қилишди.

    Рол учун 25 кг вазн йўқотган

    Актёр Улуғбек Қодиров учун қисқа муддатда озиш ёки семириш муаммо эмас. У “Ака” фильми учун 26 килограммга семирган. “Барон” фильми учун эса аввалги вазнига қайтишига тўғри келган. Актёр қисқа вақтда 25 килограмм вазн ташлашга муваффақ бўлган. Актёрнинг таъкидлашича, у тўплаган 120 килограмм вазндан рол ва саломатлиги учун воз кечишига тўғри келган.

    Фото: Коллаж

    — Бу йил ҳам рол учун катта вазн ташлашимга тўғри келди. “Осиё арслони” фильмида асосий ролни ижро этяпман. Кучайтирилган парҳез сабаб 25 килограмм вазн ташладим, — дейди актёр Улуғбек Қодиров.

    “Улуғбекни Ўзбекистонда хафа қилишганди”

    Улуғбек Қодиров оиласи билан АҚШга кўчиб кетганлиги маълум қилганди. Аммо бирор марта хорижга кетишининг сабабларини очиқламади. Фақатгина унинг яқин дўсти ва спорт мураббийси Ҳабибулла Низомов бунинг айрим сабабларини маълум қилганди.

    Фото:  Instagram / @ _улугбеккадиров

    — Фильмларда ўзбек актёрларига салбий рол ёки иккинчи даражали ролларни бериб, асосий роллар рус ёки турк актёрларига берила бошлади. Бир фильмда келишилган гонорарни беришмаган. Қайта-қайта сўраб, агар пулимни бермасангиз, дубляжга бормайман, деганидан кейин кинони буюртма қилган ташкилотга рўпара қилиб қўйган. Тасаввур қилинг, гонорарни келишган одам қўрқитиш учун бошқа ташкилотни рўпара қилиб қўйган. Балки, адолатсизликларни кўриб, мен ўзим янгидан ҳаёт бошлаб, алоҳида яшаб кўрай, дегандир, — деганди Ҳабибулла Низомов.

    АҚШда пицца тарқатиш билан шуғулланганми?

    Фото:  Instagram / @ _улугбеккадиров

    Актёр бирорта интервьюсида АҚШдаги фаолияти ҳақида гапирмаган бўлса-да, тиниб-тинчимас мухлислар унинг нима билан шуғулланганлигини аниқлашган. У барча муҳожирлар сингари пицца тарқатиш билан шуғулланган эмиш.

    Муҳими, актёр 3-4 йиллик хориж сафаридан сўнг Ўзбекистонга қайтди ва айни кунларда “Алфонс” сериалида суратга тушмоқда.

    04.08.2023, 20:59   Изоҳ (0)   42567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Битта серия учун 37 минг доллар: Туркиялик актёр ва актрисалар сериалдаги иштироки учун қанча пул олади? 

    04.08.2023, 19:55

    Актриса бўлиш учун мактабни ташлаган ва Болливудда бир неча марта рекорд ўрнатган Кажол 49 ёшда (фото, видео)

    04.08.2023, 14:39

    Шаҳзодаларга турмушга чиқиб ҳам бахт топа олмаган машҳур аёллар (фото) 

    04.08.2023, 12:35

    Жиноятчилар орасида катта бўлган, католик мактабида ўқиган, 5 марта оила қурган — Женнифер Лопес қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    04.08.2023, 11:35

    Иккинчи дубль: ижодий танаффусдан сўнг кинодаги карьерасига қайтиши биланоқ томошабинларни ҳайратда қолдира олган юлдузлар (фото) 

    04.08.2023, 10:35

    Instagram: Шаҳло Зоирова хонадонида меҳмондорчилик, Даврон Кабулов янги бизнес бошлади, Дилноза Кубаевадан ҳиндча рақс 

    03.08.2023, 22:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.