Варшава Беларусь чегараси яқинида тобора кўпроқ қўшин жойлаштирмоқда.
Польша ҳукумати мамлакатни ҳимоя қилиш учун Беларусь билан чегарани бутунлай ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу Беларусь Республикаси ҳудудида “Вагнер” ёлланма аскарларининг мавжудлиги билан боғлиқ.
“Биз ҳудудимизни ҳимоя қилиш, фуқароларимизни асраш учун зарур бўладиган ҳар қандай қадамларни, жумладан, Беларусни тўлиқ изоляция қилиш, чегарани тўлиқ ёпишни кўриб чиқяпмиз”, — деди Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонский CNN телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, чегарани ёпиш Польша четлаб ўтмоқчи бўлган сўнгги чора бўлади, аммо ҳужумлар ва зиддиятлар давом этса, Варшаванинг бошқа чораси қолмайди.
Расмий вакилнинг қайд этишича, Беларусдан келаётган таҳдид жиддий бўлиб, “вагнерчилар” Беларусь орқали Польша ҳудудига киришга ҳаракат қилишган..
“Биз чегарамизда янги ҳужумлар, ҳаво ҳудудимизни бузишга янги уринишлар бўлишини кутмоқдамиз”, — деди Яблонский.
Унинг қўшимча қилишича, “улар ўзлари хоҳлаган нарсани қила олишларини кўрсатишга ҳаракат қилишади”. Бунга жавобан Польша Белоруссия чегараси яқинида тобора кўпроқ қўшинларини жойлаштирмоқда.
Изоҳ (0)