Хитойнинг Шандун провинциясида содир бўлган 5,5 магнитудали зилзила оқибатида 21 киши жабрланди. Бу ҳақда “Хитой интернет-ахборот маркази” хабар берди.
6 августга ўтар кечаси Пекин вақти билан 02:33 (Тошкент вақти билан 23:33) да Шандун провинцияси Пингюан округида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлган.
Зилзила эпицентри жойлашган ҳудудда 126 та бино вайрон бўлган. Транспорт, алоқа ва электр таъминоти тизимлари нормал ишлаган, нефть ва газ қувурларидан сизиб чиқмаган.
Маҳаллий ҳокимият органлари қутқарув ишларини ташкил этиш ва юзага келиши мумкин бўлган хавфларни баҳолаш учун фавқулодда чоралар кўрган.
Маълумот учун, Афғонистонда 6 август куни соат 05:32 да содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилганди. Эпицентри Тошкентдан 536 километр жанубий-шарқда жойлашган зилзила магнитудаси 5,9 балл, чуқурлиги 100 километрга тенг бўлган.
Бундан ташқари 5 август куни ҳам Афғонистонда зилзила қайд этилган. Зилзила магнитудаси 5,8 ни, чуқурлиги эса 100 километрни ташкил қилган. Ер қимирлаши Ўзбекистон ҳудудларидан ҳам сезилган.
Изоҳ (0)