• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Алексей Навальнийга “сталинча” ҳукм ўқилди. Мухолифатчи 19 йилга қамалди

    Москва шаҳар суди Владимирдаги қаттиқ тартибли колонияда ўтказилган йиғилишда сиёсатчи Алексей Навальнийни 19 йилга қамади. У жазони махсус режимли колонияда ўтайди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Фото: “Москва”

    “Экстремизм” иши бўйича суд жараёни махфий тарзда ўтказилган. У 19 июнда бошланиб, бир ой давом этган, барча учрашувлар ёпиқ эшиклар ортида бўлган.

    20 июль куни прокурор фирибгарлик иши бўйича тўққиз йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Навальнийга яна 20 йиллик махсус режим сўради. Муддат аввалги жазога қисман қўшилган ҳолда сўралган.

    Махсус режимли колониялар озодликдан маҳрум қилишнинг энг оғир шароитларига эга бўлган муассасалардир. У ерга, Россия Жиноят кодексига кўра, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ёки “жиноятнинг ўта хавфли тури” билан жазоланган эркаклар юборилади. Навальний ишида айблов шу иккинчи пунктга қаратилган.
    Фото: Суд жараёнидан кадр / Telegram

    “Экстремизм” иши бўйича Навалнийга Россия Жиноят кодексининг етти моддаси бўйича айблов қўйилган бўлиб, улардан энг оғири экстремистик жамият яратиш бўлган. Россия ҳукумати Коррупцияга қарши кураш фондини “экстремистик ҳамжамият” деб ҳисоблайди.

    Бундан ташқари, мухолифатчи экстремизмга чақириш, экстремистик ҳаракатларда иштирок этиш, фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилувчи нодавлат ташкилот тузиш, экстремизмни молиялаштириш, ўсмирларни хавфли ҳаракатларга жалб этиш ва натсизмни оқлашда айбланган.

    Бу иш бўйича яна бир айбланувчи, Navalniy LIVE YouTube каналининг собиқ техник директори Даниэль Холоднийга прокурор томонидан 10 йил давомида жазони колонияда ўташ сўралган. Охир-оқибат у қандай жазога ҳукм қилингани аниқ эмас.

    Навальний унга “сталинча” ҳукм берилишини билганди

    Аввалроқ мухолифатчи Алексей Навальний унга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланиши, бу Кремль режимидан норозиларни қўрқитиш учун амалга оширилаётганини айтганди.

    “Озодликдан маҳрум қилиш муддати узоқ — ‘сталинча’ бўлади. Уни ҳисоблаш формуласи оддий: прокурор сўраган нарса, минус 10-15 фоиз. Улар 20 йил сўрайди, бироқ 18 ёки шунга ўхшаш йил берилади. Бу унчалик муҳим эмас, бунинг кетидан терроризм иши турибди. Бу бўйича яна 10 йил берилиши мумкин”, — деган у.

    Шунингдек, мухолифатчи унга қамоқ муддати берилгач, “Сталин давридаги каби” нола қилмасликни тавсия қилганди.

    “Яхшиси, ўйлаб кўринг, нега бундай катта муддат бериляпти? Бунинг асосий мақсади — қўрқитиш. Мени эмас, сизларни”, — деган Навальний суд ҳукмидан олдин.
    04.08.2023, 21:39   Изоҳ (0)   7301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина ҳарбийлари қарши ҳужумнинг 3-босқичини бошлади. Нималар ўзгаради?

    04.08.2023, 21:17

    Пригожин исёнидан кейин Путин рекорд даражада махфий фармонлар имзолади

    04.08.2023, 21:10

    Польша Украина донини экспорт қилиш учун Европа Иттифоқидан 1 миллиард евро сўрамоқда

    04.08.2023, 20:39

    Болгария ҳукумати Украинага бронетранспортёрлар етказиб беришни маъқуллади

    04.08.2023, 19:40

    Польша Украина билан муносабатлари ёмонлашганини маълум қилди

    04.08.2023, 19:30

    Суданнинг 20 миллиондан ортиқ аҳолиси очликдан азият чекмоқда

    04.08.2023, 19:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.